Foxconn ишчиларни роботлар билан алмаштирмоқда

Foxconn ишчиларни роботлар билан алмаштирмоқда

Apple ва бошқа йирик фирмаларнинг қурилмаларини тайёрлайдиган Тайваннинг Foxconn компанияси ишлаб чиқариш жараёнини босқичма-босқич автоматлаштиришни бошлади, деб ёзмоқда China-Review сайти.

Компания биринчи босқичда ишлаб чиқариш линиясидаги хавфли тизимлар ёки ишчиларга ёқмайдиган жойларда (бир хил ва оғир амалиётлар) роботлардан фойдаланмоқчи. Иккинчи босқичда эса қисман роботлар билан автоматлашган линиялар ташкил этилади, учинчи босқичда эса тўлиқ автоматли линияларни йўлга қўйиш режаланган. Бунинг натижасида заводдаги ишчилар сони кескин камайиши кутилмоқда. Бориб-бориб фабрикада фақат синов ишлари, логистика ва линияни назорат қиладиган кам сонли ходимларнинг қолиши айтилмоқда.

Хитойнинг Ченду, Шеньчжен ап Чженчжоу шаҳарларида жойлашган Foxconn заводлари айни пайтда иккинчи ва учинчи автоматлаштириш босқичида бўлиб, аксар ишлаб чиқариш линиялари қисман ва тўлиқ автоматлаштирилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!