Google+ ижтимоий тармоғи 2019 йилда ёпилади

  •   Saroy
  •  604
  •  09.10.2018 14:45

Google+ ижтимоий тармоғи 2019 йилда ёпилади

Google оддий фойдаланувчилар учун ўзининг Google+ ижтимоий тармоғини 10 ойдан кейин ёпишини маълум қилди. Хабарда айтилишича,   хавфсизлик бўйича хатога йўл қўйилгани  маълум бўлгач шу қарорга келинган. Чунки бу ҳолат чет компаниялар дастурчилари учун фойдаланувчилар ҳақида кўп маълумот олишга имкон яратган, аслида бунда бўлмаслиги керак эди. 

Google+ ижтимоий тармоғи  2011 йилда пайдо бўлганди, лекин барибир у оммалашмади, энди эса ундан қарийб ҳеч ким фойдаланмаяпти. Компания маълумотларига кўра, тармоққа кирганларнинг 90 фоизи саҳифани очгану, шу заҳотиёқ чиқиб кетган — ҳеч ким 5 сониядан кўп турмаган.

ЎҚИНГ:32 миллионта кичкина рақам эмас: Android қурилмалари Google Chrome билан ишлашдан воз кечмоқда

Google ижтимоий тармоқларининг бир қисмини  корпоратив мижозлар учун қолдирадиган бўлди. Келгусида компания ҳамкорлари учун кўпроқ имкониятлар қўшмоқчи ҳамда сервисда корпоратив тармоқлар хавфсизлигини тўлиқ таъминламоқчи.

Google компанияси вакиллари Gmail’нинг ишлашида ҳам ўзгариш бўлганини маълум қилди. Энди чекка компаниялар дастурчилари фойдаланувчилар ҳақида камроқ маълумот олади. Жорий йилнинг ёзида юзага келган муаммони компания шу йўл билан ҳал қилди. Ўшанда маълум бўлгандики, айриб компаниялар фойдаланувчиларнинг мактубларини бемалол ўқий олган, фойдаланувчилар эса буни ҳаёлига ҳам келтирмаган. Шундан буён ихтирочиларнинг  Gmail орқали маълумотларни ўқиши  хавфсизлик тафтишидан ўтадиган бўлди,  маълумотлар билан ишлашнинг ҳам янги тартиблари жорий қилинди.

ЎҚИНГ:Google почтасининг «интеллектуал» функцияси фойдаланувчиларни қўрқитиб юборди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!