Google почтасининг «интеллектуал» функцияси фойдаланувчиларни қўрқитиб юборди

  •   Saroy
  •  507
  •  05.10.2018 10:25

Google почтасининг «интеллектуал» функцияси фойдаланувчиларни қўрқитиб юборди

Яқинда Gmail «Smart Compose», деб номланган янги функцияни ишга туширди. У бутун бошли гапни ва  ҳатто фойдаланувчиларнинг машҳур почта хизмати орқали ёзган хатларидаги ибораларни ҳам охиригача етказади.

Smart Compose  Google’нинг “ақлли жавоб” (smart reply) функциясига асосланган. Ушбу функция сизнинг  электрон почтангиз орқали олган мактубингиз асосида жунатишингиз мумкин бўлган оддий жавобни автоматик тарзда жўнатишни таклиф этади (масалан, «Раҳмат!». Энди эса «Ақлли жавоб» бутун бошли гап даражасигача кенгайтирилди.

ЎҚИНГ:Nokia 9 PureView флагманининг беш модулли камераси мисли кўрилмаган функцияларга бой!

Google ўзининг блогида шундай ёзади, функция ҳар бир босилган тугмача асосида башоратни таъминлайди ва 10 мс тезлигида жавоб бериши керак. Бундан ташқари, жавоблар вақт ўтган сайин яхшиланиб боради, чунки сунъий интеллект сизнинг мулоқот қилиш одатингизни  янада яхшироқ ўзлаштириб боради.  Яъни амалда, тизим орқангиздан жосуслик қилади, у сизнинг манзилингизни, танишларингизни ва кимга қандай мурожаат қилишингизни билади.

Натижада,  ўз  мактубларида Smart Compose ишини сезаётган фойдаланувчилар орасида ушбу функция анча шов-шувга сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқлар эса фойдаланувчиларнинг  ажабланиш ва норозилик билан билдирган фикрларига тўлиб кетди. Чунки фойдаланувчиларда  сунъий интеллект барча ёзишмалар ҳамда шахсий ҳаётни кузатиб тураётгандек туюляпти. Бу эса, ҳақиқатан ҳам ҳавотир уйғотадиган ҳолатдир, дейилади мазкур хабарда. 

ЎҚИНГ:Смартфонларнинг энг кераксиз функцияларини биласизми?

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!