Google янги – универсал операцион тизимни тақдим этди

  •   DiMaX
  •  1084
  •  03.01.2018 11:28

Google янги – универсал операцион тизимни тақдим этди

Ҳозирда аксарият смартфонлар ва планшетларда қўлланаётган Android операцион тизимининг айрим камчиликлари мавжудки, Google корпорацияси уларни ҳал этиб тугата олмаяпти. Масалан, ҳар бир моделдаги қурилма учун операцион тизим янгиланишларини чиқариш – смартфонсозлар учун ортиқча бош оғриғидир. Шу сабабли, Google компанияси Android билан бирга, параллел тарзда яна бир операцион тизими устида ҳам уч йилдан бери ишлаб келаётир.

ЎҚИНГ: Android ўрнига Fuchsia OS’ни кутиб олинг! (+видео)

Хулласи калом, кеча – 2018 йилнинг 2 январида, умуман кутилмаганда Google компанияси ўзининг Fuchsia OS операцион тизимини тақдим этди. Бу – Chrome OS ва Android тизимларининг оралиғидаги ўзига хос бир ишланма бўлиб, универсаллиги билан эътиборли. Янги операцион тизим дастурлашнинг энг янги тилларидан фойдаланган ҳолда ёзилган.

Ҳозирда Fuchsia OS операцион тизимини «қидирув гиганти»нинг ноутбуклари – Pixelbook қурилмаларига бемалол ўрнатиб олиш мумкин. Бундан ташқари, Google мазкур тизимнинг нозикликлари ва ўзига хос жиҳатлари билан дастурчиларни таништириш учун расмий ҳужжатларни ҳам тарқатган.

ЎҚИНГ: Google'дан "иссиққина" PixelBook'ни қарши олинг

Fuchsia OS яқин келажакда Android ўрнини буткул эгаллаши айтилаётир. Универсаллиги боис, уни нафақат смартфон, планшет ва ноутбуклар, балки ҳатто телевизорларга ҳам ўрнатиш мумкин бўлади. Яна қисқа муддатлар ичида уни ҳатто смарт-соатларга ҳам ўрнатиш назарда тутилган.

Булардан ташқари, Fuchsia OS операцион тизимининг ўз услуби бор – у iOS 11 услубидан ҳам минималистик интерфейсга эга. Мазкур тизимда Google чиройли ва содда дизайнга кўпроқ аҳамият қаратган.

ЎҚИНГ: iOS ва Android зиддияти: боши берк кўча

Демак, ҳозирданоқ Pixelbook’ларга ўрнатиш мумкин бўлган Fuchsia OS операцион тизимининг смартфонлар учун ҳам очиқ тақдим этилишини кутамиз. Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиш учун биздан узоқлашманг.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.