GoPro Hero7 намойиш қилинди: экшн-камера янги барқарорлаштириш тизимида

  •   Saroy
  •  446
  •  21.09.2018 14:24

GoPro Hero7 намойиш қилинди: экшн-камера янги барқарорлаштириш тизимида

GoPro компанияси Hero7 экшн-камераларнинг янги қаторини намойиш қилди, Қаторда  Black, Silver ва White моделлари бор. Қурилмалар октябрь бошларидан сотувга чиқарилади.

Hero7 Black флагман  HyperSmooth барқарорлаштириш тизимига эга бўлди, у гироскоп ҳисобига ишлайди ва видеодаги картинкаларнининг титрашини тўхтатади. Компаниянинг таъминлашича, бундай функция билан қўшимча қўлда ишлатадиган стедик харид қилиш шарт эмас. Барқарорлаштиргич кучли силкинишда, шамол ва ҳатто сув остида ҳам ишлай олади.

Камерада TimeWarp таймлапснинг янги режими пайдо бўлди, у узун видеороликларни 30 маротаба тезлаштиради. Шунингдек, Hero7 Black Facebook, YouTube, Twitch ва  Vimeo’ларда тўғридан тўғри трансляция олиб боришни ҳам ўрганиб олди.

ЎҚИНГ:Смартфон камераларининг сиз билмаган 13 та функцияси

Қолган жиҳатлари билан 7 Black ўтган моделни такрорлаган. Сониясига 60 та кадр ва 240 кадрда Full HD’да 4K да видеосуратга олишни қўллаб қувватлайди. Фотонинг максимал формати 12 Мп. Камера корпуси сувдан ҳимояланган, қўшимча кейс керак бўлмайди.

Black флагманидан ташқари, қаторга яна  янада арзонроқ Silver модели ҳам қўшилди. У сониясига 30 та кадр частотасида 4K да видеосуратга олади.  White модели  видеосининг максимал формати эса 2K. Уларда гироскоп билан бирга HyperSmooth барқарорлаштиргичи йўқ ва трансляция ҳам,  7 Black флагманининг бошқа функциялари ҳам йўқ. Аммо сув ўтказмайдиган корпусга ҳамда рангли сенсорли дисплей қолдирилган.

ЎҚИНГ:HMD Global Nokia смартфонларидаги камераларнинг стандарт иловаларини янгилади

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!