Huawei’нинг навбатдаги флагмани Marcel деб аталади

Huawei’нинг навбатдаги флагмани Marcel деб аталади

Ўзининг тўғри чиқувчи прогнозлари билан танилган Эван Блэсс (Evan Blass) Huawei’нинг навбатдаги смартфони кодли номини маълум қилди. Mate 10 қурилмаси компаниянинг ичида Marcel номи билан юритилишини у Twitter’да ёзган.

Huawei’нинг Mate 10 ва Mate 10 Pro смартфонлари жорий йилнинг 16 октябрида Германиянинг Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирда тақдим қилиниши кутилмоқда.

Олдин тарқалган хабарларга кўра, Huawei Mate 10’да илк бор 4D Touch технологияси тақдим этилади. Ушбу қурилма сифат ва нархда iPhone 8 билан беллаша оладиган бўлиши кутилаётир. Компания ҳатто, бу флагмани янги iPhone смартфонини «уриб қўйиши»га ваъда бермоқда.

Шунингдек, гарчи Full Active экранга эга илк смартфон бўлса-да, Huawei бу флагманининг нархини оширмайди.

 Huawei вице-президенти ҳамда мобил телефонлар йўналиши раҳбари бўлган Брюс Ли (Bruce Lee) сўзларига кўра, Mate 10 гаджети илғор Kirin 970 чипига, SuperCharge тезкор қувватлаш технологиясига ҳамда ўта юқори самарадорликка эга бўлади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.