Huawei рекорд даражада – 512 ГБ хотирали смартфон чиқаряпти!

  •   DiMaX
  •  1333
  •  22.03.2018 10:56

Huawei рекорд даражада – 512 ГБ хотирали смартфон чиқаряпти!

Хитойнинг Электрон қурилмаларни сертификатлаш маркази – TENAA сайтида Huawei компаниясининг янги смартфони рўйхатдан ўтказилди. Сайтда бу қурилма NEO-AL00 кодли номи билан қайд этилган, деб ёзади Android Headlines.

ЎҚИНГ: Huawei кутилмаганда P20 Lite смартфонини тақдим этди

Хитойлик гигантнинг NEO-AL00 смартфони Android тизимининг қайси талқинида ишлаши маълум қилинмаган, лекин 8 – Oreo талқинида бўлиши эҳтимоли юқори. Янги смартфон иккита SIM-карта бўлмачасига ва 6 гигабайт ҳажмли тезкор хотирага эга. Лекин девайснинг энг қизиқ параметри унинг доимий хотираси ҳажмидир – у нақ 512 гигабайтга тенг!

Мана, TENAA сайтида эълон қилинган маълумотда смартфоннинг хусусиятлари қуйидагича акс эттирилган:

Агарда Huawei ушбу гаджетини тез орада намойиш этса, у доимий хотираси ҳажми бўйича рекордчи смартфон бўлади. Лекин мазкур гигант шошилмаса ҳам бўлмайди – бошқа бир хитойлик смартфонсоз ҳам аллақачон бу борада биринчиликка ҳаракат бошлаган.

ЎҚИНГ: Vivo яна етакчи смартфонсозларни доғда қолдирди!

Айтиш керакки, ўтган йилнинг декабрида Samsung компанияси 512 гигабайт ҳажмли хотира модулларини ишлаб чиқара бошлаганди. Афтидан, Huawei янги смартфонида айнан шу чипларни қўлламоқчи. Чунки рақиблардан бирортаси ҳали бу каби йирик ҳажмли хотира модулларини тақдим этмаган.

Рекорд ҳажмли хотирага эга Huawei смартфонининг тақдимот санаси, нархи ва бошқа хусусиятлари ҳозирча маълум қилинмаган. Бу борадаги янгиликларни бирга кузатамиз, биздан узоқлашманг.

ЎҚИНГ: Кучли смартфон брендлари билан расман ишлайдиган дўкон очилиши кутилмоқда