LG яқинда 1800 долларлик смартфон чиқаради, уям янги модел эмас

  •   DiMaX
  •  1792
  •  28.07.2018 15:25

LG яқинда 1800 долларлик смартфон чиқаради, уям янги модел эмас

Жорий йилнинг августида LG компанияси қиймати 1790 долларлик телефон тақдим этмоқчи. Лекин у янги русумга мансуб эмас, балки саноқли чиқарилувчи V35 Signature Edition версиясидир.

ЎҚИНГ: LG компанияси iPhone X’дан ҳам қиммат премиум-смартфон чиқарди

Эслатиб ўтамиз, V35 ThinQ бу – аслида V30 ThinQ моделининг модификацияларидан биридир. У илғор Qualcomm платформаси ҳамда G7 моделидаги сингари кучли камера билан таъминланган. Энди унинг Signature Edition версиясига келсак, бу талқиндагиси ташқи кўриниши жиҳатидан ҳам булардан фарқланади, керамик қопламага ҳамда 256 гигабайтлик доимий хотирага эга бўлади.

Мазкур компания ўтган йили ҳам шунга ўхшаш – LG Signature Edition смартфонини (юқоридаги суратда) чиқарганди. Шунга кўра тахмин қилиш мумкинки, унинг V35 Signature Edition версияли қурилмаси ҳам фақатгина Жанубий Кореяда сотилса керак. Дарвоқе, мазкур модификацияли смартфондан атиги 300 дона ишлаб чиқарилади.

ЎҚИНГ: Nokia’нинг навбатдаги флагмани iPhone X’дан қиммат, аммо бу бекорга эмас!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!