Nokia’нинг навбатдаги флагмани iPhone X’дан қиммат, аммо бу бекорга эмас!

  •   DiMaX
  •  3152
  •  24.07.2018 17:22

Nokia’нинг навбатдаги флагмани iPhone X’дан қиммат, аммо бу бекорга эмас!

HMD Global компанияси афсонавий Nokia брендини «тирилтириб», бу ном остида бир қатор смартфонлар тақдим этишга улгурди. Аммо унинг ҳақиқий флагмани ҳали олдинда...

ЎҚИНГ: Смартфон саноатида кучли рақиб кутилмоқда

Nokia anew блогининг твиттер-аккаунтида ҳали тақдим этилмаган Nokia 9 флагманининг нархи ҳақида маълумот берилди. Манбага кўра, бу смартфоннинг нархи Хитойда тахминан 990 долларга тенг бўлади. Европада эса у 990 евродан бошланувчи нархларда сотилиши мумкин, дейилади хабарда.

Хўш, Nokia 9 нега бунчалик қиммат бўлади? Чунки бу қурилма тўққизтагача модулга эга Light камераси ўрнатилган илк смартфон бўлиши мумкин.

Бордию ушбу ечим ушбу девайс мисолида мобил фотографияни янги босқичга олиб чиқса, у ҳолда Nokia 9 модели бунчалик қиммат нархига лойиқ илк смартфон бўлади, дейишмоқда кузатувчилар.

Айтиш керакки, айни дамда хитойлик техногигантнинг махсус флагмани бозорда ҳам энг «серкамера», ҳам энг қиммат смартфонлардан бири бўлиб турибди.

ЎҚИНГ: Huawei P20 Pro: "Малика"даги уч кўзли "даҳшат"!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.