Nokia учта смартфон ва тугмачали илк Android-телефоннинг намойиш кунини айтди (+видео)

  •   DiMaX
  •  1176
  •  04.03.2020 16:04

Nokia учта смартфон ва тугмачали илк Android-телефоннинг намойиш кунини айтди (+видео)

HMD Global компанияси MWC 2020 тадбирида бир нечта янги Nokia қурилмаларини тақдим этмоқчи эди. Аммо коронавирус эпидемияси туфайли ушбу кўргазма бекор қилингани унинг ҳам режаларини чиппакка чиқарди.

ЎҚИНГ: MWC 2020'нинг энг яхши смартфони номи маълум қилинди

Компания энди янги гаджетларини икки ҳафтадан сўнг 19 март куни Лондонда бўлиб ўтадиган тақдимотда кўрсатмоқчи. Бу хусусда HMD Global’нинг маҳсулотлар бўйича бош директори Юхо Сарвикас (Juho Sarvikas) ўзининг Twitter-аккаунтида расмий тизер орқали хабар берган:

Ушбу тадбирнинг асосий қаҳрамони Nokia 8.2 5G модели бўлиб, у компаниянинг бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлловчи илк смартфонидир. Қурилма кемтиклар ёки тирқишларсиз POLED ёхуд LCD-дисплейга эга; унинг олд камераси эса корпуснинг юқори қиррасидан чиқади. Ушбу девайс 6/128 гигабайтлик тезкор/ички хотирага, 3500 мА/соатлик батареяга ҳамда 5G-модемни ҳам ўз ичига олувчи янги Qualcomm Snapdragon 765G процессорига эга. Компания уни Европада 460 евродан бошланувчи нархларда сотмоқчи.

Шунингдек, маросимда иккита ҳамёнбоп смартфон – Nokia 5.2 ва Nokia 1.3 моделлари ҳам тақдим қилинади. Яна бир қизиқ девайс эса Android операцион тизимли илк тугмачали телефон бўлиб, биз аввалроқ унинг ишлатиб кўрсатилган «жонли» видеосини чиқаргандик. Сўнгги маълумотларга қараганда, HMD Global уни Nokia 400 деб номлаган.

ЎҚИНГ: Атиги 59 долларлик моделнинг давомчиси – Nokia’нинг ўта арзон 4G-смартфони тайёр!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!