Ўсмирлар қайси смартфон брендини маъқул кўришади?

Ўсмирлар қайси смартфон брендини маъқул кўришади?

Америка Қўшма Штатларининг Piper Jaffray банки тадқиқот ўтказиб, 82% ўсмирлар iPhone брендини маъқул кўришларини аниқлади. Бу тўғрида Business Insider хабар тарқатмоқда.

Сўров бир неча минглаб америкалик ўсмирлар ўртасида ўтказилган. Уларнинг ўртача ёши 16 да.

Тадқиқотларга кўра iPhone фойдаланувчилари сони аввалги йилги сўровлар давридан 4 фоизга кўпайган. Бу рақамнинг янада ўсиши кутилмоқда. Сабаби, тадқиқот ишларида қатнашган респондентларнинг 84 фоизи келажакда навбатдаги смартфонини Apple корпорациясидан харид қилишига шубҳа қилмайди.

Ўқинг: Цукерберг: "Ўзбекистон россиялик троллар нишонида бўлган"

Маълумотларга кўра, америкалик ёшлар Американинг йирик IT-ишлаб чиқарувчиларидан бўлган Google операцион тизимига эҳтиёж сезмайдилар. Иштирокчиларнинг бор-йўғи 11% қисми Android тизимда ишлайдиган смартфон тутишини айтган.

Юқоридаги маълумотлар билан бирга, нисбатан ўз ишининг устаси бўлган Statista статистика компанияси тақдим қилган маълумотларни ҳам илова қилиб ўтмоқчимиз. Унга кўра айни пайтда америкаликларнинг 45.3% қисми iPhone смартфонидан фойдаланади. Жаҳон миқёсида оладиган бўлсак, сайёрамиз аҳолисининг аксарияти Android смартфонлардан фойдаланади.

Ўқинг: Galaxy J7 Duo расман тақдим қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!