Ўйин консоллари қачон пайдо бўлган?

  •   Saroy
  •  1379
  •  23.07.2018 15:24

Ўйин консоллари қачон пайдо бўлган?

1970  17 июлда америкалик муҳандис Ральф Баер дунёда энг биринчи ўйналадиган ТВ-приставкасини тақдим этди. Ўзининг  «Қўнғир қути» деб номланган ихтиросини  Баер  ишлаб чиқарувчи Magnavox  компаниясига (Philips’га қарашли бренд) олиб бориб кўрсатди. Бу ғоя ўша даврларда жуда кутилмаган таваккал ғоялардан эди, чунки  компьютер ўйинлари авваллар фақат ўйин автомотларига хос деб қаралар эди-да, уй телевизорларига ҳам бундай картиналарни чиқаришга ҳеч ким журъат эта олмаганди.

Бу ғоя электроника ўйин қурилмалари ишлаб чиқарувчи компания раҳбарларига жуда маъқул келди ва икки йил ўтиб дунё илк бор Magnavox Odyssey ўйин приставкасини кўрди.  Ажабланарли томони шундаки, ўйин автомотлари «бўрилари», жумладан Atari, ўзларининг уй приставкаларини анча кеч чиқарганди.

Биринчи ўйин консоли чиққанига 45 йил ўтганига қарамай, унда ҳозирги моделларнинг барча жиҳатлари мавжуд: биргаликда ўйнаш учун иккита геймпад ва ҳатто машҳур нур отувчи туппонча, ушбу туппонча билан яна ўн йиллардан кейин одамлар  ёки болалар мактабдан келиб, «ўрдак овлаганлар» ва  НУЖларни уриб туширган. Ўйин  картрижлар билан ишга туширилган.

Агар, ҳозир консоллар учун уйин эксклюзев ҳисобланган бўлса,  1970 йилларда консоллар телевизорлар учун эксклюзив бўлган эди. Odyssey фақат Magnavox маркали телевизорлар билан ишларди, рангли тасвир учун эса махсус қўшимча детални маҳкамлашга тўғри келарди.

ЎҚИНГ:NVIDIA Shield TV ўйин консоли энди Android 8.0 Oreo’да ишлайди 

Приставканинг аппаратли асоси ҳозиргиларидан жиддий фарқ қиларди — микросхемалар ўрнига темир қути ичида 40 та транзистор ва  40 диод тер тўкиб  “меҳнат” қиларди, графика ўрнида эса аксарият  ўйинларда “Тетрис” ўйинига ўхшаб нуқталар йиғиндиси акс этганди.

ЎҚИНГ:Видеоўйинларга кўчган машҳур фантастик кинолар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!