Қарши олинг: Telegram.org сайти ҳам энди ўзбек тилида!
Юртдошларимиз орасида оммалашган Telegram мессенжерига ўзбек тили аллақачон қўшилган ва уни мукаммаллаштиришга сиз ҳам ҳисса қўша оласиз. Энди унинг расмий сайти – Telegram.org ҳам ўзбек тилида тақдим этилди, деб ёзади Telegram Uzbekistan.
ЎҚИНГ: Ucell раҳбари Владимир Кравченкодан ўзбек тилини ўрганиш, давлат тилида ишлаш бўйича мастер-класс
Telegram.org сайтининг тилини ўзбекчага ўтказиш жуда осон:
- Саҳифанинг юқори ўнг бурчагида, глобус белгичаси ёнидаги «RU» ёки «EN»ни босиб, рўйхатдан «O‘zbek»ни танлаш;
- Тўғридан-тўғри telegram.org/?setln=uz ҳаволаси орқали кириш.
Ҳозирги кунда ўзбек тили расмий равишда Telegram.org сайтининг асосий саҳифасида, шунингдек, SHK/Mac/Linux учун Telegram ҳамда macOS учун Telegram саҳифаларида тақдим этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram Blog мақолалари ҳам ўзбек тилида чиқа бошлаган эди.