Qualcomm аллақачон Snapdragon 670 мобил чипини тайёрламоқда

  •   DiMaX
  •  799
  •  26.12.2017 16:02

Qualcomm аллақачон Snapdragon 670 мобил чипини тайёрламоқда

Таниқли инсайдер Роланд Квандт тарқатган хабарга кўра, Qualcomm компанияси аллақачон Snapdragon 660 мобил чипининг давомчиси – Snapdragon 670 рақами остидаги процессорини тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: Илғор Qualcomm Snapdragon 845 тақдим қилинди

Манбанинг хабар беришича, яқин орада – тахминан 2018 йилнинг биринчи чорагида якка кристалли Snapdragon 660 тизими ўрнига 670-версия тақдим этилади. У 4 ёки 6 гигабайтгача ҳажмли LPDDR4X форматидаги тезкор хотирани ҳамда 64 гигабайтгача ҳажмга эга eMMC 5.1 ички хотирани қўллаб-қувватлайди. Бу процессор 2560×1440 пикселгача аниқликдаги дисплей ҳамда тегишлича 22,6 ва 13 мегапикселли асосий ва олд камералар билан ишлай олади.

Мазкур хусусиятлар ҳозирда кўпроқ илғор ва юқори нарх тоифасига мансуб смартфонларга тўғри келади. Бироқ 2018 йилда бунақа хусусиятлар ўрта нарх тоифасидаги – тахминан 300 долларлик моделларда ҳам бўлади, дейишмоқда.

ЎҚИНГ: Snapdragon 835 маълумот узатишда Huawei процессорига мағлуб бўлди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!