Россияда мигрантлар учун махсус илова ишлаб чиқилади

  •   DiMaX
  •  588
  •  29.05.2020 14:47

Россияда мигрантлар учун махсус илова ишлаб чиқилади

РФ Ички ишлар вазирлиги хориждан келиб ишловчилар учун махсус илова жорий этиш масаласини кўриб чиқаётир. Бу тўғрида «РИА Новости» нашрининг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Россиядаги юртдошларимиз Telegram орқали ўзларига иш топишлари мумкин

Мазкур лойиҳага кўра, мигрантлар мамлакатга кираётганида тегишли иловани ўз смартфонларига юклаб оладилар. «Тажриба доирасида мигрантнинг рақамли профилини ҳам яратиш кўзда тутилмоқда. Унда «мигрантнинг ижтимоий ишончлилик рейтинги» акс этади», – дейилади хабарда.

Режага кўра, илованинг ўзи ҳам «Мигрант» деб номланади ва унда мигрантнинг ижтимоий-ҳуқуқий мақоми ҳақидаги ахборотлар акс этади. Бундан ташқари, мазкур дастурда кишининг биометрик ва саломатлигига оид маълумотлари, судланган ёки йўқлиги ҳам киритилган бўлади.

Агар Россияга кириб келаётган мигрант бу иловани юклаб олишдан бош тортса, унинг ижтимоий ишончлилик рейтингига бу салбий таъсир кўрсатади.

ЎҚИНГ: Нега шифокорларга Путинни суратга олган смартфонни йўқ қилиш буюрилди? (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!