Samsung 12 дақиқада қувватланадиган графен аккумуляторни тақдим қилди

Samsung 12 дақиқада қувватланадиган графен аккумуляторни тақдим қилди

Сир эмаски, бугун барча компаниялар аккумулятор тайёрлаш саноатида ҳам ўзларини синаб кўришга тушиб кетганлар. Сабаби, гаджетлар сони ортгани сайин қувватга бўлган эҳтиёж ошиб бораверади. Йирик ишлаб чиқарувчилар ҳам узоққа етадиган батареялар яратиш билан банд.

Смартфонлардаги чекланган батарея ва қувватни тежайдиган турли режимлар билан иш битмайди. Янги технология ва инновациялар келажакда одамларни электр энергияси муаммосидан халос қилади. Сўнгги йилларда Samsung графен кимёвий элементини аккумулятор ишлаб чиқаришда фойдаланиш бўйича изланишларга пул тикиб келмоқда. Куни кеча эса кореялик гигант ушбу материалдан фойдаланилган илк аккумуляторни эълон қилди.

Тест натижаларига кўра, янги батареяда қизишлар кузатилмаган. Ҳатто атроф-муҳит 60 градус иссиқ бўлса ҳам, аккумулятор барқарор ва рисоладагидек ишлаган. Бундай аккумуляторлар келажакда электрокарларни қувват билан таъминлашда ҳам қўл келади.

Samsung Advanced Institule of Technology (SAIT) муассасасининг эълон қилишича, графен технологияси бугунги батареяларга қараганда қувват манбаини 45% га оширади. Графен кимёвий материали шарчалари ўрин олган ва бугунги каби ҳажмдаги батареяларни қувватлаш учун 12 минут кифоя қилади. Ҳозирда эса бундай аккумуляторларни қувватлашга камида 1 соат вақт керак. Графен моддасида электронлар ҳаракати бугун кенг фойдаланилаётган кремнийга кўра 140 баробар юқори бўлгани учун ҳам, бу элемент аккумулятор ишлаб чиқариш учун идеал материал. Компания ўзининг ишланмаси учун патент олган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.