Samsung ҳамёнбоп, аммо флагманча экранли Galaxy J6 смартфонини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  3690
  •  07.05.2018 18:34

Samsung ҳамёнбоп, аммо флагманча экранли Galaxy J6 смартфонини эълон қилди

Жанубий кореялик гигант яқин орада арзон модели – Galaxy J6 смартфонини яқин орада тақдим этмоқчи. Samsung Electronics компаниясининг Украина ҳамда Ҳиндистон учун расмий сайтларидаги қўллаб-қувватлаш бўлимларида ушбу модел ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Samsung аллақачон янги – ҳамёнбоп Galaxy J6 смартфонини тайёрлабди!

Гарчи Samsung’нинг арзон смартфонлар туркумига мансуб модел бўлса-да, Galaxy J6 қурилмасида ромсиз Infinity Display экрани татбиқ этилади. Шу пайтгача компания бундай дизайнни фақат флагманларида ва ўрта нархли Galaxy A туркумидаги айрим моделларидагина қўллаган эди.

Ушбу смартфон Wi-Fi Alliance ҳамда АҚШ Алоқа федерал комиссияси (FCC) ташкилотларида сертификациядан ўтганида ҳам у ҳақидаги айрим маълумотлар ошкор бўлган эди.

ЎҚИНГ: Арзон Galaxy J6 (2018) смартфони FCC’да ҳам «кўринди» – тақдимот санаси яқинми?

Мазкур девайс Exynos 7870 процессори ҳамда 2 ГБлик тезкор хотира билан Android 8.0 Oreo операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлаши ҳам айтилган.

Galaxy J6 моделининг тақдимот санаси ва нархи ҳозирча маълум эмас, бироқ Samsung’нинг сўнгги флагманлари ва бошқа смартфонларини юртимизда ҳам бир йиллик расмий кафолат билан олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонлари нархлари – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб БЕПУЛ етказиб берилади (2018 йил 7 май)