Samsung аллақачон янги – ҳамёнбоп Galaxy J6 смартфонини тайёрлабди!

  •   DiMaX
  •  9387
  •  27.02.2018 17:57

Samsung аллақачон янги – ҳамёнбоп Galaxy J6 смартфонини тайёрлабди!

Яқинда жанубий кореялик техногигантнинг Galaxy J4 смартфони ҳақида маълумот берган эдик. Энди эса ушбу ишлаб чиқарувчининг Galaxy J6 модели ҳақида ҳам хабар пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Samsung Galaxy J4 (2018) тайёр: хусусиятлари, сурати ва видеоси!

Samsung компанияси ўзининг Galaxy A смартфонлар туркумига мансуб янги авлод қурилмаларини Galaxy A5 2018 ёки A7 2018 деб номламасдан, Galaxy A8 ва A8+ деб атаганидан хабаримиз бор. Жанубий кореялик техногигант энди ҳамёнбоп Galaxy J туркумига оид навбатдаги моделларининг номларида ҳам янги форматга ўтаётган кўринади.

Geekbench бенчмаркида ушбу смартфонсознинг Galaxy J6 моделли қурилмаси синовдан ўтказилганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Унинг каталог рақами SM-J600F сифатида маълумотлар базасида сақланиб қолган.

Samsung Galaxy J6 смартфони якка кристалли Samsung Exynos 7870 платформасига асосланган. У 1,6 ГГц частотали саккизта ARM Cortex-A53 ядросини ўз ичига олади. Айни шундай процессор Galaxy J5 2017 смартфонида қўлланаётганига қараганда, янги гаджет Galaxy J5 моделининг давомчиси бўлиши эҳтимоли юқори. Шунингдек, тезкор хотира ҳар иккаласида ҳам бир хил – 2 гигабайтлик экани бу гумонни тасдиқламоқда.

Galaxy J6 моделида операцион тизим янги – Android 8.0 Oreo талқини бўлади. Унинг экрани томонлари ўзаро 18:9 нисбатда, камераси эса кучлироқ бўлишини тахмин қилишмоқда. Тақдимот санаси ва нархи эса ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Пластик карточкага олинадиган Samsung смартфонларининг сўмдаги нархлари (2018 йил 23 февраль)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.