ТАТУда янги магистратура йўналиши очилди

  •   DiMaX
  •  1026
  •  26.06.2020 09:03

ТАТУда янги магистратура йўналиши очилди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб янги магистратура йўналиши очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Абитуриентлар учун қулайлик: маҳаллий ва хорижий университетлар онлайн учрашувига марҳамат!

Янги магистратура йўналиши «Геоахборот тизимлари ва технологиялари» деб номланган ва у Erasmus+ дастури доирасида амалга оширилаётган «Рақамли қишлоқ хўжалиги учун янги ва инновацион курслар - NICoPA» (2018-2021) лойиҳаси асосида очилган.

Ушбу йўналишнинг бўлажак магистрантлари Европанинг нуфузли университетлари (Technical university of Berlin, Agricultural university Plovdiv, Czech university of Life sciences Prague) билан ҳамкорликда тайёрланган ўқув режаси асосида таълим олишади.

Бунда Геоахборот тизимлари, Масофадан зондлаш технологиялари ва иловалари, SENTINEL-1-2-3 тасвирлари билан ишлаш, Компьютер кўриши, Геопортал, геохизмат, геотаҳлил тизимлари учун веб технологиялар, Рақамли қишлоқ хўжалиги асослари, Геоахборот тизимларида сунъий интеллект ва бошқа шу каби мутахассислик фанлари асосида замонавий билим ва кўникмаларга эга бўладилар.

ЎҚИНГ: ТAТУ талабалари абитуриентларга имтиҳон манзилини кўрсатувчи илова ишлаб чиқишди