Telegram Desktop 1.2.6 талқинигача янгиланди, ўзгаришлар билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  895
  •  30.12.2017 21:46

Telegram Desktop 1.2.6 талқинигача янгиланди, ўзгаришлар билан танишинг!

Тобора оммалашиб бораётган Telegram мессенжерининг компьютер ва ноутбукларда фойдаланишга мўлжалланган Telegram Desktop дастури Янги йил байрами арафасида – 30 декабрь куни 1.2.6 талқинида тақдим этилди. Бу ҳақда мессенжердаги Telegram News канали хабар берган.

ЎҚИНГ: Дуров криптовалюта чиқариб, Telegram фойдаланувчиларини ҳам миллионерга айлантирмоқчи (+видео)

Мазкур талқинда Telegram Desktop иловаси бир қанча ўзгариш ва қулайликларга эга бўлган улардан асосийлари қуйидагилардир:

  1. Бир нечта фотосурат ва видеолавҳалардан биргаликда фойдаланишда 10 тагача медиафайлларни гуруҳга бирлаштириш мумкин.
  2. Энди медиафайлларни алмашинув буферидан қўшиш имкони бор. Шунингдек, альбомни узатишда ундаги медиафайлларнинг тартибини ҳам ўзгартирса бўлади.
  3. Каналлар ва гуруҳларнинг маъмурлари фойдаланувчиларни таклиф этувчи махфий ҳаволаларни таҳрирлай оладилар.
  4. Эндиликда альбомларни кўришда экраннинг пастки қисмида медиафайлларнинг кичкина суратчалари – миниатюралар акс этиб туради.
  5. Айрим хатоликлар бартараф этилган ва илованинг ишлаши бирмунча яхшиланган.

Мазкур янги имкониятлардан баҳраманд бўлиш учун, компьютерингиздаги Telegram Desktop иловасини янгиланг. Агарда бу дастурдан фойдаланиб кўрмаган бўлсангиз, уни юклаб олиш учун мессенжернинг расмий сайтидаги мана бу саҳифага ўтасиз.

ЎҚИНГ: iOS учун Telegram 4.6 тақдим этилди: Android’дагидан устунликлари нимада?

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.