Telegram’нинг десктоп иловаси 1.1.24 alpha талқинида чиқди, ўзгаришлар билан танишинг!

Telegram’нинг десктоп иловаси 1.1.24 alpha талқинида чиқди, ўзгаришлар билан танишинг!

Мазкур оммабоп мессенжернинг компьютер ва ноутбукларда фойдаланиш учун ишлаб чиқилган Telegram Desktop иловаси учун альфа-янгиланиш чиқарилди. Бу ҳақда мессенжердаги Telegram Live канали хабар берган.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Telegram 4.5 талқинигача янгиланди, ўзгаришлар билан танишинг!

Telegram Desktop альфа-версиясида фойдаланувчиларга тақдим этилаётган қулайлик ва имкониятларнинг асосийлари қуйидагилардир:

1. Дизайн яхшиланган: мулоқот ойнасининг ўнг томонида қўшимча ён панел қўшилган – унда айни шу пайтда мулоқотда бўлган гуруҳ, канал, фойдаланувчи ёки бот ҳақидаги маълумотлар чиқиб туради.

2. Каналларда бирор хабарни тиркаб қўйиш имконияти мавжуд. Яқинда Android-илова ҳамда iOS-илова учун тақдим этилган ушбу функция энди десктоп версияда ҳам ишлайди.

3. Супергуруҳларда хабарлар тарихини ўчириб ташлаш имкони тақдим этилган.

4. Бошқа тузатиш ва яхшилашлар амалга оширилган.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Telegram’нинг iOS-иловаси ҳам янгиланди!

Айтиш керакки, бу ҳали расман фойдаланишга топширилмаган, ҳозирча синов босқичида бўлган 1.1.24 alpha талқинидир. Шунинг учун ҳам уни қўллаш ниятида бўлсангиз, мана бу ҳавола орқали кўчириб олиб, алоҳида ўрнатишингизга тўғри келади. Бунда компьютерингизда Telegram Desktop иккита бўлиб қолади. Истасангиз, уларга алоҳида-алоҳида аккаунтлар орқали киришингиз ҳам мумкин бўлади.

Шунингдек, Telegram Desktop 1.1.24 alpha талқини интерфейси учун рус тилли локализация ҳам ҳозирча тақдим этилмаган. Агарда инглизча ёки бошқа асосий тиллардан бирортаси орқали ишлаш сизга қийинчилик туғдирадиган бўлса, рус тилли локализация файлини мана бу ҳавола орқали Telegram Live каналидан юклаб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Eva – Telegram’ни «кучайтирувчи» Android-илова

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.