Xiaomi нақ 170 мамлакат тилларини биладиган чўнтак таржимонини тақдим этди

  •   DiMaX
  •  1203
  •  25.11.2019 10:02

Xiaomi нақ 170 мамлакат тилларини биладиган чўнтак таржимонини тақдим этди

Таржима сервислари, уларнинг турли операцион тизимларга мўлжалланган иловалари ва веб-версиялари кўп. Шунингдек, алоҳида гаджет сифатида чиқарилган таржимонлар ҳам бор ва шулар қаторига яна битта янгиси қўшилди.

ЎҚИНГ: Тил ўрганиш учун энг яхши 7 бепул илова

«Хитойча Apple» ўзининг чўнтак таржимони – Xiaomi Mijia Translation Machine девайсини намойиш этди. Бу – ташқи кўриниши эски русумлардаги смартфонга ўхшаш гаджетдир. Таржимоннинг диагоналига 4,1 дюймлик дисплейи 1280х720 пикселлик аниқликда бўлиб, қалин роми бор.

Қурилманинг олтита микрофони бор ва улар орқали овозни эшитиб, синхрон таржимани амалга оширади. Бундан ташқари, тайёр матнларни ёки ҳатто расмлардаги ёзувларни ҳам ўқиб олиб ўгиради – бунинг учун 8 мегапикселлик камера билан жиҳозланган. Таржима қилинган матнни электрон почтага жўнатиш функцияси ҳам бор.

ЎҚИНГ: Google имо-ишора тилини оғзаки нутққа айлантириш имконини яратди

Xiaomi Mijia Translation Machine таржима қилиш учун интернетдан фойдаланади. Тармоққа уланиш учун эса унда оддий SIM-карта ҳамда eSIM, шунингдек, Wi-Fi модули ҳам мавжуд.

Ушбу девайс 1 ГБ тезкор ва 8 ГБ ички хотира, USB-C порти ҳамда 3000 мА/соатлик аккумулятор билан таъминланган. Унинг битта тўлиқ қуввати кутиш режимида 19 кунга, таржима режимида эса 5 соатга етарли бўлади.

Xiaomi чўнтак таржимони жами 18 та тилни билади, бироқ шу рўйхатдаги тиллар нақ 170 мамлакатда амал қилади. Компания уни 185 доллардан таклиф этяпти.

 ЎҚИНГ: Yandex ўзбекча клавиатурани ишга туширди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.