XXI асрнинг энг узоқ давом этадиган ой тутилиши

  •   Saroy
  •  5458
  •  25.07.2018 15:55

XXI асрнинг энг узоқ давом этадиган ой тутилиши

27 июлда Ой тутилиши содир бўлади ва  у замонамизнинг ўзига хос ноёб табиат ҳодисасига айланиши мумкин. НАСАнинг хабар беришича, ушбу Ой тутилиши XXI асрнинг энг узоғи саналади. Айрим омади чопганлар бу ҳодисани ўз кўзлари билан ҳам кузата оладилар, чунки Ой тутилиши бир соату 43 дақиқага чўзилади. 

Ой тутилиши ҳодисаси Ернинг Қуёш билан Ой орасида туриб қолиши натижасида юз беради. Шунда Ернинг сояси Ойга тушади, тўғрироғи, ушбу уччала осмон жисми ҳам бир чизиққа тизилишади

ЎҚИНГ:Қуёш тизимидаги сайёраларга қанча вақтда етиб борсак бўлади?

 

Ой тутилишининг энг узоқ вақти, яъни бошланишидан то тугагунича уч соату 55 дақиқа ўтади. Ойнинг Ер сояси бўйлаб тўлиқ кесиб ўтишига айнан шунча вақт кетади.

ЎҚИНГ:Марс сайёрасида муз блоклари қаердан пайдо бўлди?

Ой тутилишини баъзан «қонли Ой» ҳам деб аташади. Бу Ер йўлдошининг тутилган вақтида тўқ-қизил тусга кириши билан боғлиқдир.

Бу визуаль эффект билан боғлиқ бўлиб, ер юзасидан ўтаётган қуёш нурлари Ер атмосферасида ютилиб, кейин қисман  Ойгача етиб бориши ҳодисаси ҳисобланади. Чунки ер атмосфераси спектр қисмидаги қизил-сариқ нурларнинг ҳаддан ортиқ шаффоф. Айнан, ушбу нурлар Ой тутилганда унинг юзасига етиб боради, натижада Ой гардиши қип-қизил тусга киради. Қўёш чиқиши ва ботиши ҳам шу сабабли қизил ранг олади.

Бундан ташқари, 27 июлда Ой апогеяга киради, яъни Ердан максимал даражада узоқлашади.

Тўлиқ Ой тутилишини сайёрамизнинг Европа, Африки, Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва  Австралия минтақаларида кузатиш мумкин. Фақат, Шимолий Америкада истиқомат қилаётган одамлар кўрмайди. Шарқий ва Жанубий Америкада қисман кўринади.

Ой тутилишини кўриш учун телескоп шарт эмас, бироқ бинокль асқотиши турган гап.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!