Янги мессенжерни кутиб олинг – TamTam!

  •   DiMaX
  •  2275
  •  26.05.2017 10:38

Янги мессенжерни кутиб олинг – TamTam!

Mail.Ru Group ўзаро хабарлар алмашиш имконини берувчи TamTam мобил мессенжерини ишга туширди. Янги сервис фойдаланувчиларга ўз телефони рўйхатидаги контактлар билан хабарлашиш ҳамда Mail.Ru Group лойиҳалари фойдаланувчилари орасидан дўстлар топиш имконини беради.

TamTam иловаси орқали матнли хабар ёзишишдан ташқари фотосуратларни, видеолавҳа ва аудиоёзувларни ҳам юбориш мумкин. Бироқ овозли қўнғироқлар амалга ошириш имкони йўқ.

Мессенжерда махфий ёки умумий каналлар очиш ҳам мумкин. Бирор канални топиш учун эса илованинг асосий қидирув сатрига канал номини ёзиб излаш керак бўлади.

Интернет секин бўлган ҳолатларда ҳам TamTam яхши ишлайди, дея ваъда қилишмоқда Mail.Ru Group вакиллари. Хабарларни офлайн-режимда ҳам юбориш мумкин бўлади: бунда жўнатилган хабарлар телефон интернетга уланиши билан кетади.

Айтиш керакки, TamTam сервиси «ОК Сообщения» мессенжери асосида яратилган ва бундан буён иловалар дўконларида унинг ўрнига чиқарилади. Уни iOS тизимли девайслар ҳамда Android тизимидаги гаджетларга кўчириб олиб ўрнатиш мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!