Янги йил арафасида энг оммалашган смартфонлар "Топ-10"лиги!

Янги йил арафасида энг оммалашган смартфонлар

Янги йилга оз қолди ва мобил алоқа қурилмалари сотиладиган дўконлар ҳозирданоқ байрам чегирмалари ва турли акцияларни эълон қилишга тайёргарлик кўришмоқда. Бундай вақтда харидорлар ҳам шошиб қолишади, смартфоннинг арзон кўринган нархи туфайли, унинг жиҳатларига эътибор ҳам бермасдан харид қилаверишади. Кўпчилик бу байрамда яқинларига, дўстларига совға қилиш учун смартфонлар сотиб олади.

Биз эса жаҳон бўйлаб яхши сотилаётган смартфонлар "топ-10"лигини тузишга қарор қилдик. Эҳтимол, бу рейтинг жорий йилда тузилган энг сўнгги рўйхатлардан бири бўлади. Уни тузишда инсайдер ҳамда онлайн дўконларнинг маълумот ва фойдаланувчиларнинг фикрларидан фойдаландик.

Шундай қилиб, 10 декабр ҳолатида Oppo F5 энг яхши сотилаётган, 18:9 стандартидаги тўлиқ экран, 20 Мп аниқлигидаги олд камерага эга смартфон бўлиб турибди. Тўлиқ металл корпусли Oppo F5 6 дюймли, 2160х1080 пиксел сиғимли экранга эга. Девайсга Helio P23 процессори, 4/6 Гб тезкор ва 32/64 Гб доимий хотира ўрнатилган. Oppo F5 300 АҚШ долларига баҳоланган.

Иккинчи ўрин Samsung Galaxy J7 Pro'га насиб қилди – бу брендга тегишли ҳамёнбоплар орасида энг юқори имкониятга эга гаджет. Samsung Galaxy J7 Pro 5.5 дюймли ва Super AMOLED матрицали, full-HD (1080×1920 пикселли) экран, 8 ядроли ва 1,6 ГГц частота тезлигига эга Exynos 7870 процессори ҳамда 3 гигабайтли тезкор хотира ўрнатилган. Унинг доимий хотираси 64ГБ маълумотни сиғдира олади. 7.9 миллиметрли ғоятда юпқа корпусдан 2 та SIM-карта учун бўлмача, USB Type-C универсал порти, аудио туйнук, карнай ва 3600 мА соатли аккумулятор жой олган.

Учинчи ўрин Xiaomi Redmi Note 5 смартфонига насиб қилган. У 12 декабрда савдога чиқарилади ва буни миллионлаб одамлар кутиб туришибди. Xiaomi Redmi 5 5,7 дюймли, HD+ пиксел сиғимли экранга эга бўлган.

Тўртинчи ўринда Xiaomi Redmi 5 Plus смартфони турибди. Бу гаджет ҳам 12 декабр куни сотувга чиқарилади. Унинг экран диагонали 5,99 дюймли ва FullHD+ сиғимли.

Хитойда Xiaomi Redmi 5'нинг энг арзони (2/16 Гб) учун $120, 3/32 Гб талқини учун эса $135 доллар нарх белгиланган. Xiaomi Redmi 5 Plus'нинг стандарт (3/32 Гб) талқини $150 ҳамда 4/64 Гб версияси $196 доллардан сотувга чиқарилади.

Бешинчи ўрин Xiaomi Mi A1 смартфонига насиб қилди. Унинг ўзига хослиги -- "тоза Android" эканидир. Экрани 5.5 дюйм, Full HD. Snapdragon 625 чип ва 4 ГБ тезкор, 64 ГБ доимий хотира, 12 + 12 Мп бош камера билан ўзига хос.

Олтинчи ўринда Huawei Honor 7X муносиб кўрилган. Қўш сенсорли бош камераси, металл корпус ва 18:9 стандартли экрани билан ўзига хос.

Еттинчи ўринда эса OnePlus 5T турибди. Уни ҳозирги вақтга келиб барча йирик бозорларда сотилмоқда.  Энг юқори талқин $560 доллардан сотилади. Смартфон 21 ноябрдан Хитойда сотувга чиқарилади.

Қолган 3 ўрин йилнинг 3 илғор флагманларига – iPhone X, Samsung Galaxy Note 8 ва Huawei Mate 10 Pro'га насиб қилган. Улар ҳар жиҳатдан бир-бирлари билан рақобат қила оладилар.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.