«Youth mobile» танловида ғолиб ТАТУ талабаси 12,5 миллион сўм мукофот олди

  •   DiMaX
  •  802
  •  04.06.2019 07:51

«Youth mobile» танловида ғолиб ТАТУ талабаси 12,5 миллион сўм мукофот олди

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан талаба-ёшлар ўртасида мобиль иловалар яратиш бўйича «Youth Mobile» танловида ўтказилди. Унда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари ғолибликни қўлга киритди, деб ёзади ЎзА.

ЎҚИНГ: ТАТУда KOICA’нинг 3 миллион долларлик лойиҳаси!

Жумладан, университетнинг Компьютер инжиниринги факультети 2-курс талабаси Сайёра Раҳимова 1-ўринни қўлга киритди ва 12 миллион 500 минг сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Ушбу факультетнинг информатика асослари кафедраси ёш ўқитувчиси Зарнигор Файзуллаева эса 2-ўринни эгаллаб, 4 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Танлов 2018 йилнинг ноябрида бошланган бўлиб, финалда талабаларнинг 10 та ишланмаси намойиш этилди. Ғолиб талабаларнинг мобиль иловалари Google Play ва AppStore онлайн-дўконларига жойлаштирилади, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Ўзи талаба. Яна талаба-дастурчиларга 4 миллион сўмдан ойлик беради

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!