5 майгача Xiaomi энг қиммат смартфонидан нақ 60 тасини теппа-текинга тарқатяпти!

Нархи 1540 долларлик смартфоннинг жами 60 донаси (кунига 12 тадан) мутлақо бепул улашилади. Яъни, компания ушбу акция доирасида тахминан 100 000 долларлик саховат кўрсатмоқда.

Европаликлар энг кўп қайси брендлар смартфонларини олишяпти?

Xiaomi’га рақиб арзончи бренд Европа бозорида атиги 2 фоизлик ҳиссаси билан еттинчи ўринда бўлса-да, смартфон савдоларини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан энг кўп – нақ 183 фоизга ўстира олган!

Canalys: Samsung биринчи чоракда рекорд даражада смартфон етказиб берди

Ташкилотнинг хабар беришича, 2021 йилнинг биринчи чорагида нақ 347 миллион дона смартфон сотилган.

Ҳарбий ҳимоя ва NFC модулли «ўлмас» смартфон атиги 170 доллардан сотувга чиқди (видео)

Корпуси IP69K даражасида ва АҚШнинг MIL-STD-810G ҳарбий стандартига кўра ҳимояланган смартфон сув, чанг ва зарбага чидамли. У на қаттиқ ерга тушиб кетишдан, на сув, на муз ва на лойдан қўрқмайди.

Синмас ва букилмас ягона ўйин смартфони глобал бозорда: видеоси ва нархлари

Аввалдан буюртма қилган дастлабки 100 нафар харидорга Black Shark 4 FunCase ғилофи ҳамда Black Shark FunCooler кулери совға сифатида қўшиб берилади.

iOS 14.5 прошивкаси iPhone 12’ларнинг муҳим имкониятини очиб берди

Apple ўз смартфонлари учун iOS 14.5, планшетларига iPadOS 14.5 ва ақлли соатларига watchOS 7.4 тизимларини чиқарди. Янги прошивка ўн иккинчи авлод iPhone’ларнинг аввал очилмаган қиррасини намоён этди.

Xiaomi рақиби ҳали чиқмаган Snapdragon 888 Pro асосида флагман тайёрлаяпти! (+«жонли» сурат)

Ҳозирча бу чипсет ҳақида Qualcomm’нинг ўзи ҳам расман маълумот бергани йўқ. Аммо инсайдерлар шу процессор жорий йилнинг учинчи чорагида тақдим этилажак флагман смартфонларда қўлланишини айтишмоқда.

«Ўзбектелеком» офисларида смартфон ва аксессуарлар ҳам сотиляпти – фоизсиз ва 12 ойгача муддатли тўлов!

Муддатли тўловларнинг барча турларида олдиндан тўлов мавжуд эмас, паспортнинг асл нусхаси ва йил бўйича даромадлар тўғрисида Маълумотнома тақдим этиш зарур.

Расмий тақдимотидан аввал Vivo V21 5G смартфонини анбоксинг видеосида батафсил кўрамиз!

Смартфон Dimensity 800U процессори базасида қурилган ва 8 ГБлик тезкор хотирага эга. Унинг аккумулятори ток сиғими 4400 мА/соатни ташкил этади. Бош камераси 64+8+2 МПлик сенсорларни ўз ичига олган.

Xiaomi тўрт хил смартфонида прошивка янгиланишини тўхтатяпти

Компания дастурчиларининг таъкидлашларича, 21.4.21 рақамли якуний MIUI 12.5 бета-версиядаги апдейт Xiaomi компаниясининг ушбу телефонлари учун охиргиси бўлади.

Машҳур «устабузармон» 2021 йилнинг синмайдиган ва букилмайдиган ягона ўйин смартфонини эълон қилди (+видео)

Зак Нельсон жорий йилнинг синмайдиган ва букилмайдиган ягона геймерофонини эътироф этди. Қизиғи шундаки, у нариги икки смартфондан арзонроқ ҳам туради!

2019 йилги айфон ҳатто iPhone 12’лардан ҳам зўр сотиляпти! (2021 йил 1-чорак)

Ҳисоботга кўра, бу даврда Apple сотган смартфонларнинг 61 фоизи янги – iPhone 12 оиласига тегишли экан. Шунга қарамасдан, энг харидоргир айфон барибир бошқа модели бўлиб чиққан!

Huawei кутилмаганда Mate 40 Pro флагмани ва Mate X2 букламафонини арзон версияларда чиқарди!

Huawei расмий сайтида Mate 40 Pro ҳамда Mate X2 смартфонларининг 4G-версиялари пайдо бўлди. Уларнинг техник хусусиятлари стандарт моделлардан фарқ қилмайди – ўша Kirin 9000 чипи, фақат 5G-модулсиз.

Атиги 400 доллардан бошланувчи «экстремал флагман»лар – Xiaomi Mi 11X ҳамда Snapdragon 888 чипли Mi 11X Pro чиқди (+видео)

Улар билан бирга Xiaomi Mi 11 Ultra модели ҳам Ҳиндистонда тақдим қилинди. Бу юртда уни фақат 12/256 гигабайтлик вариантда, лекин Хитойдагидан ҳам арзон – 935 долларга тенг нархда сотишади!

iPhone 13 экрани кемтигини «жонли» суратларда iPhone 12’ники билан солиштириб кўрамиз

iPhone 13 экранидаги ўйиқ бирмунча кичрайган; Macotakara нашрининг ёзишича, унинг ўлчами 5,35х26,8 миллиметрга тенг. Таққослаш учун, iPhone 12 экранидаги кемтик 5,3х34,83 миллиметрликдир.

Redmi илк ўйин смартфонининг асосий «фишка»сини «жонли» видеода ишлатиб кўрсатди!

Унга энг зўр – 144 герцлик Samsung E4 ясси дисплейини ўрнатишмоқда. Махсус переключателни босганда смартфон ўйин режимига ўтади ва оддий режимда яшириниб турган триггерлар ҳам ташқарига чиқади.

Дунёдаги энг арзон – атиги 153 долларлик 5G-смартфон намойиш этилди!

Гарчи айни дамда жаҳондаги энг арзон 5G-телефон бўлса-да, Oppo Realme Q3i 5G техник жиҳатлари жудаям паст эмас.

Apple ўзининг М1 процессори базасида iPad Pro ва турфа рангли iMac’лар тақдим этди

iMac’ларда илк бор Touch ID пайдо бўлган, масалан, тўловлар авторизациясини бармоқ изи ёрдамида қилиш мумкин. У клавиатурага ўрнатилган бўлиб, унинг ҳам янги компьютер рангига мосини олиш мумкин.

HarmonyOS 2.0 тизимига тайёр 19 хил Huawei гаджетларининг расмий рўйхати

Анча кенгайтирилган бу рўйхат Huawei’нинг нафақат замонавий смартфонлари, балки планшет ва ақлли телевизорларини ҳам ўз ичига олган.

iPhone 13 mini илк «жонли» суратда: уни iPhone 12 mini билан таққослаб ҳам кўрсатишди!

iPhone 13 mini камера блогининг ўзи ҳам каттароқ бўлиб, корпус юзасидан кўпроқ бўртиб чиққан; бу эса янги mini-айфонда оптик сенсорлар ва объективлар янада такомиллаштирилганидан дарак бериши мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш