Realme нархи 100 долларга ҳам бормайдиган 5G-смартфон ваъда қилди!

Мазкур компания яқин ойларда ўзининг 5G-смартфонлар моделларини 20 тага етказмоқчи. Натижада эса, Realme ассортиментидаги жами смартфонларнинг 70 фоизи 5G тармоғида ишлай оладиган бўлади.

Snapdragon 888 чипли янги флагманини Samsung ҳатто Galaxy S20 FE’дан ҳам арзон чиқаряпти!

Galaxy S20 FE сотувга чиққанида ўз юртида 899 800 вон (тахминан 810 доллар) миқдорида нарх белгиланган, АҚШ бозорига чиққан пайтида эса Galaxy S20 Fan Edition учун 699 доллар сўрашган эди.

Турли нарх тоифаларидаги энг зўр смартфонлар – бешта рейтингда! (AnTuTu, 2021 йил май)

Март ойида AnTuTu рейтингларидан тўрттасида Xiaomi ҳамда унинг брендларига мансуб смартфонлар етакчи эди. Апрелга келиб вазият ўзгарган, май ойида эса рақобатчилар уни янада кўпроқ сиқиб чиқаришган.

HarmonyOS 2.0’га ўтувчи 35 хил Honor смартфон ва планшетлари

Камида учта смартфонсоз Android’дан кечиб, HarmonyOS тизимига ўтиши ҳақида ёзган эдик. Honor компанияси аллақачон мазкур прошивкани қабул қилувчи смартфон ва планшетларини эълон қилди.

AnTuTu: Май ойида эгасини рози қилган смартфонлар рейтингида бултурги флагманлар етакчи!

Meizu компаниясининг бу йилги флагманлари ҳатто iPhone эгаларини ҳам Android-смартфонларга ўтишга мажбур этаётгани ҳақида ёзган эдик. Лекин AnTuTu рейтингида унинг бошқа бир модели ғолиб бўлган.

Бешта хизматдан бир ой бепул фойдаланиб, тўртта Redmi 9 смартфонидан бирини ютиб олинг!

Уяли алоқа оператори бешта пулли хизматни бепул тақдим этишдан ташқари, шуларнинг тўрттасидан текинга фойдаланганингиз учун смартфон ютиб олиш имконини ҳам беряпти! Қойилмисиз?

Realme глобал бозорга иккита флагман смартфон тайёрлаяпти

Мазкур қурилмалар Realme GT 5G Performance Flagship ҳамда Realme GT Camera Flagship номлари остида сотилади.

Samsung Galaxy A22 смартфони тақдим этилди

Қурилма 90Hz экран янгиланиш частотасида ишловчи Super AMOLED дисплейи билан жиҳозланган.

Ўрта нархли ўнта энг кучли смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил май)

Энг кучли флагманлар рейтингини Snapdragon 888 чипли моделлар банд этган бўлса, энг зўр ҳамёнбоп смартфонлар рўйхатида жами учта чипсоз маҳсулоти бўлмиш еттита процессор базасидаги қурилмалар бор.

Huawei юзга яқин смартфон ва планшетларига HarmonyOS 2.0 тарқата бошлади (расмий рўйхат)

Хитойлик техногигант 2 июндаги тақдимотида HarmonyOS 2.0 тизимини якуний талқинида намойиш этди. У ўзининг юзга яқин моделдаги смартфон ва планшетларига мазкур апдейт тўртта босқичда тарқатади.

iPhone эгалари норози: iOS янгиланиши аккумуляторини «еб» қўймоқда!

«Қурбон»лардан бири тунда ўзининг «уйқудаги» iPhone 12 смартфони зарядининг 30 фоизини йўқотгани ҳақида хабар берди.

ТОП-10: Энг тезкор ўнта флагман (AnTuTu рейтинги, 2021 йил май)

Тўққизинчи талқиндаги AnTuTu бенчмаркида янгича GPU (график тезлатгич) тести пайдо бўлган, асосий процессор тести қайта ишланган, шунингдек тезкор ва доимий хотира тестларига ўзгаришлар киритилган.

iPhone 13 туркумидаги барча тўртта смартфоннинг аккумулятор ток сиғими маълум бўлди

2021 йили чиқадиган ўн учинчи авлод айфонларнинг барчасида аккумулятор сиғими ўз «аждод»идагидан юқори, лекин Pro Max версиясида бу фарқ яққол катта.

Арзон версиядаги Galaxy A22 намойишдан олдин Россиядаги расмий Samsung сайтига чиқди

Samsung Galaxy A22 4G энг сўнгги – Android 11 операцион тизими базасида, 6 ГБлик тезкор хотира билан ишлайди. Смартфоннинг «электрон юраги» эса MediaTek Helio G80 процессори бўлади.

Samsung ноилож Galaxy S21 флагманлари камерасидаги нуқсонни тан олди (+видео)

Бутун дунё бўйлаб Galaxy S21, Galaxy S21+ ҳамда Galaxy S21 Ultra смартфонларининг фойдаланувчилари турли форумларда ва тармоқларда улардан шикоят қилишмоқда.

Бўлар экан: iPhone 12 харидори судда Apple’ни мағлуб қилди!

Суд қарорини бажаришни кечиктирадиган бўлса, Apple кечиккан ҳар бир куни учун қўшимча 38 доллардан (максимум 950 долларгача) тўлайди.

200 ваттлик HyperCharge қувватлагичи чиқди: смартфонни тўлиқ зарядлашга 8 дақиқа кифоя! (+видео)

Xiaomi компанияси рекорд даражадаги қувватга эга бўлган HyperCharge технологиясини тақдим этди. Унинг ёрдамида симли усулда нақ 200 ваттлик, симсиз усулда эса 120 ваттлик заряд узатиш мумкин!

Samsung яна реклама ролигида iPhone’ни масхаралаб, инновацион дизайнли янги смартфон кўрсатди

Афтидан, бу – намойиши июлда ўтказиладиган Galaxy Z Fold 3 бўлиб, компания уни «яширин камера» билан жиҳозламоқда.

Xiaomi фанатлари петиция тузишди: улар нимадан норози?

Мухлислар компаниядан «яна йўналишини ўзгартириб, яна смартфонлар нархини ва уларга хизмат кўрсатишни аввалгидек ҳолатга қайтариш»ни сўрашган.

Флагман чипли янги смартфон – Poco F3 GT расмий видеотизери чиқди

Мазкур моделнинг илк реклама тизери чиройли видеоролик шаклида ишланган бўлиб, қурилма MediaTek компаниясининг флагман чипсети – Dimensity 1200 базасида ишлаши кўрсатилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш