РАСМАН: Таълимга оид иккита онлайн хизмат вақтинча тўхтатилди

Ушбу ишлар тизимли муаммоларини бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, мазкур хизматни кўрсатишда инсон омилини бутунлай йўқ қилиш ва тўлиқ автоматлаштириш учун амалга оширилмоқда.

«Digital Generation Camp» ёзги оромгоҳи ташкил этилди

Лойиҳа эркин фикрловчи, технологик трендларга қизиқувчи ёшларни дастурлаш, робототехника, медиа ва дигитал маркетинг, дизайн, киберспорт йўналишлари бўйича бирлаштиради.

Абитуриентлар ва ота-оналар учун Call-марказ ишга тушди

Айни кунларда абитуриентларни, ота-оналарни кўплаб саволлар қийнайди. Call-марказ билан боғланиб, ўқишга қабул бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиши мумкин.

Мактабларимизда 2859 та замонавий ўқув-компьютер синфлари ташкил этилмоқда

Мазкур лойиҳа Корея Республикасининг Экспорт-импорт банки (Эксимбанк) ажратган 33 миллион долларлик кредит ҳисобига молиялаштирилади.

Ўқишга қандай қилиб ДХМ орқали ҳужжат топширамиз?

Абитуриентлар таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳужжат топширишлари мумкин.

CAT Summer School-2019 Ёзги мактабининг бошланишига саноқли кунлар қолди! Таътилни мазмунли ўтказинг!

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида 4 йўналиш бўйича Ёзги мактабга ариза қабули бошланди: физика-кимё, геология, биофизика, биотехнология. Мазкур мактаб бакалавриат ва магистратура йўналишларининг иқтидорли талабалари

Янгийўлда инновацион болалар боғчаси очилди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоялаш куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ва Янгийўл тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида “Орзу дарахти” номли инновацион болалар боғчаси ўз

Президент мактабларининг расмий веб-сайти ишга тушди

Сайтда Президент мактабларининг Call center (ишонч телефони), қабул жараёни ҳақидаги ва бошқа маълумотлар ҳам ўрин олган.

Энди фарзандингизнинг баҳоларини онлайн кузатиб бора оласиз!

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматининг айтишича, 1 сентябргача Тошкент шаҳридаги барча мактабларда электрон журнал ва кундаликлар жорий этилади.

ТАТУда KOICA’нинг 3 миллион долларлик лойиҳаси!

KOICA томонидан амалга оширилаётган лойиҳа қиймати 3 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, «Интеграллашган таълим ахборот тизимини жорий қилиш ва кенгайтириш» деб номланган.

АКТ йўналишидаги истеъдодларимизга Huawei ноёб имконият тақдим этмоқда

«Seeds for the Future» лойиҳаси томонидан бўлажак АКТ ва ИТ мутахассисларни янада кенгроқ қамраб олиш мақсадида Huawei келгуси йилда бир нечта университетларда амалиёт дастурини йўлга қўйиш ниятида.

Битирувчиларнинг шаҳодатнома ва аттестатлари энди QR-код ва махсус ҳимояга эга бўляпти!

Махсус муҳофазаланган қоғозда чоп этилган шаҳодатнома ва аттестатнинг орқа қисмида QR-код жойлаштирилади ва уни сканер қилиш орқали битирувчи ҳақида умумий базадан маълумот олиш имконияти яратилади.

АКТ йўналишидаги янги университетга қабул ўн кундан кейин бошланади

Ўзбекистонда шу йил сентябрдан иш бошлайдиган бу ОЎЮ ахборот-коммуникация технологиялари, жумладан, компьютер ва дастурий инжиниринг, сунъий интеллект ва менежмент соҳаларида мутахассислар тайёрлайди.

USAID юртимизда АКТ ва инглиз тилини ўқитишни ривожлантиришга 19,5 миллион доллар ажратади

Ушбу маблағлар мактаб бошқарувига, ўқув қўлланмаларни такомиллаштиришга ҳамда ўқитувчиларнинг мазкур ўқув қўлланмалардан таълим жараёнида фойдаланиш бўйича билимларини оширишга сарфланади.

Энг яхши битирувчилар ТАТУга имтиҳонсиз қабул қилинади!

АКТ вазирлиги давлат ҳокимияти органлари билан мустаҳкам ҳамкорликда ишлашни йўлга қўймоқда. Аввалроқ шундай ҳамкорликдаги бир қатор ўқув марказлари очилган эди.

Ўзбекистонда ўқувчилар учун махсус мобил алоқа дастури ишлаб чиқилиши мумкин

«School mobile» мобил алоқа дастури таълим масканларида мобил алоқа воситаларини тақиқлашдан кўра кўпроқ самара бериб, дарс вақтида ўқувчининг диққатини жамлаши, чуқур билим олишига хизмат қилади.

Докторантурага ҳужжатлар энди электрон тарзда топширилади

ТАТУдаги тадбирда бу йилги таянч докторантура ва докторантурага қабул квоталарини шаклантиришни автоматлаштирувчи дастурий таъминот намойиш этилиб, ундан фойдаланиш бўйича амалий кўрсатмалар берилди.

Олийгоҳга ҳужжатларни онлайн топширамиз!

Ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ, 1 майдан бошлаб Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ҳужжат топишириш жараёни бошланиши режалаштирилган.

Яна бир институтимиз Жаҳон банки грантига сазовор бўлди – 80 минг доллар!

Наманган муҳандислик-технология институтининг «Тўқимачилик саноатида юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун инновацион ўқув марказини яратиш» лойиҳаси 80 минг долларлик маблағ билан молиялаштирилди.

Мактабларимизда география фани сентябрданоқ инновацион дарслик ёрдамида ўтилади

Китоб саҳифаларида ўрин олган QR-кодлар орқали турли қизиқарли (харита, диаграмма, инфографика, аудио, видео, матн кўринишидаги) маълумотлар билан танишиш мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш