Ушбу давлат энг биринчи бўлиб 6G тармоғини ишга туширади

Ушбу давлат энг биринчи бўлиб 6G тармоғини ишга туширади

Айрим давлатлар эндигина 5G тармоғини ўзлаштираётган бир вақтда Жанубий Кореа ўзининг 6G тармоғини 2028 йилда ишга тушириши эълон қилди (GSMArena орқали). Давлатнинг Фан ва АКТ вазирлигининг хабар беришича, бу жаҳон даражасидаги технология, илғор дастурий таъминотга асосланган янги авлод мобил тармоқлар ва тармоқ таъминот занжирларини мустаҳкамлаш орқали амалга оширилади.

Маълум бўлишича, Жанубий Корея ҳукумати маҳаллий компанияларни 6G тармоғини ривожлантириш учун материаллар, бутловчи қисмлар ва ускуналар ишлаб чиқаришга рағбатлантиради. Шунингдек, давлат янги авлод алоқа тармоғини қўллаб-қувватлаш учун таъминот занжирини кучайтиришни режалаштирмоқда.

6G технологиясини ўрганиш аллақачон бошлаб юборилган. Лойиҳа 625.3 миллиард вон ёхуд 482.1 миллион долларга баҳоланмоқда.

Эриcссон Хитой технологиялари департаменти бош директори ўринбосари Чжан Ёнгтаонинг сўзларига кўра, 6G виртуал ва ҳақиқий оламларни бирлаштиради. Унинг таъкидлашича, 6G голограмма алоқани илмий фантастикадан ҳақиқатга олиб келади.

ЎҚИНГ: Рақамли Ўзбекистон 2023 йилда: Интернет статистикаси

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!