Бармоқ изи сканерига эга арзон Meizu М5 расман тақдим этилди

Бармоқ изи сканерига эга арзон Meizu М5 расман тақдим этилди

Хитойнинг Meizu компанияси Meizu М5 смартфонини расман намойиш этди. Hi-tech-mail.ru нашрининг маълум қилишича, модель аввалроқ чиқарилган ва фақат Хитойда сотилган Meizu М3 моделини алмаштиради. Meizu М4 модели баъзи шарқ мамлакатларида 4 сони салбий рамзга эгалиги боис тайёрланмайди.

Янги смартфоннинг корпуси поликарбонатдан ишланган, нархи арзон бўлишига қарамай унга бармоқ изи сканери ва LTE модем ўрнатилган.

Meizu М5 саккиз ядроли MediaTek MT6750 процессори, 2/3 ГБ тезкор ва 16/32 ГБ доимий хотира, HD аниқлигидаги 5,1 дюймли экран, 13 МПли асосий ва 5 МПли олд камера билан жиҳозланади.

Қурилма иккита SIM-карта ишини қўллаб қувватлайди. Батареясининг сиғими – 3070 мА/соат.

Meizu М5 беш хил рангда биринчи бўлиб Хитойда ноябрь ойида сотувга чиқади. 2/16 ГБ хотирали версиянинг нархи – 103 доллар, 3/32 ГБ хотирали версия эса 132 доллар нархида сотилиши маълум қилинган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.