2016 йилнинг кўпчилик эшитмаган 8 та илғор смартфони

2016 йилнинг кўпчилик эшитмаган 8 та илғор смартфони

Айни вақтда смартфонларнинг жуда кўп моделлари ишлаб чиқарилаётганлиги барчага маълум. Уларнинг тури ва саноғи шу даражада кўпайиб кетдики, натижада жаҳон бозорида кучли рақобат юзага келди. Йирик молиявий маблағ ва етарли тажрибага эга бўлган соҳанинг номдор компаниялари мазкур бозорда ўз позицияларини мустаҳкамладилар. Бироқ жаҳонда биз билмаган ва эшитмаган кучли техник параметрлар билан таъминланган сифатли смартфонлар тайёрлайдиган стартап ва фирмалар ҳам йўқ эмас. Ушбу мақолада 2016 йилда тайёрланган қўпчилик эшитмаган 8 та смартфон тўғрисида сўз юритамиз.

Meitu V4s

Хитойнинг Meiti компанияси, асосан, фотомуҳаррирлар тайёрлашга ихтисослашган. Фирма жорий йилда Foxconn компанияси билан ҳамкорликда бир нечта смартфон тайёрлади. Meitu бошқа хитойлик фирмалардан фарқли равишда, кўр-кўрона iPhone дизайнини нусхаламайди, балки ўзининг қараши ва услубидан келиб чиқиб смартфон яратади. Унинг Meitu V4s смартфони 21 МПли Sony IMX230 сенсорига эга камера, тасвирларни қайта ишлаш процессори, 6 та линзали оптика, MediaTek Helio X10 (MT6795) чипи, 5 дюймли Full HD экран, 3 ГБ оператив ва 128 ГБ доимий хотира билан жиҳозланган. Батарея сиғими 2650 мА/ст. Meitu бир ойга 20 мингдан ортиқ смартфон сотади.

meitu_v4s_0_resize

Gree Phone 2

Бу компания Ўзбекистонда ўзининг маиший техника воситалари билан яхши танилган. Бироқ унинг смарфтон тайёрлашини ҳам кўпчилик эшитмаган бўлса керак. Gree’нинг биринчи смартфони қиммат нарх ва кучсиз процессор сабаб ҳеч кимнинг эътиборини жалб этмади. Бироқ фирманинг Gree Phone 2 номли иккинчи смартфони бир талай кучли техник параметрлар билан ишлаб чиқарилди. Gree Phone 2 қурилмасига 6 дюймли QHD экран, сиғими 4000 мА/соат бўлган батарея, 16 МП/8 МПли камера 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилган.

gree_phone_2_1 gree_phone_2_2

Sky I’m Back

Жанубий Кореянинг Pantech компанияси банкротлик ҳолатидан кейин I’m Back номли смартфон билан яна бозорга қайтди. Моделга илова қилинган тош ва ғилдирак унинг асосий фишкаларига айланди. Ҳа, тўғри ўқидингиз, ғилдирак ва тош. Смартфоннинг чап ён тарафида жойлашган мазкур ғилдирак овоз баландлиги созлашга хизмат қилади. Унинг тош (Stone) деган аксессуари эса симсиз зарядлаш қурилмаси ва динамик вазифасини бажаради. I’m Back модели 5,15 дюймли Full HD экран, 13МП+5 МП камера, 2 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотирага эга. Модель тахминан 400 доллар нархида сотилади

pantech_sky_imback_im100_1_resize

Samsung World Leading Flagship 3

Технология гигантининг мазкур номдаги раскладушка смартфони фақатгина Хитойда сотилади. Ўтган йили чиқарилган мазкур модель Qualcomm Snapdragon 808 процессорида ишлайди, 16 МП+ 5 МП камера, 2020 мА/ст сиғимли батарея билан жиҳозланган. Унга икки томондан 3,9 дюймли Super AMOLED экран ўрнатилган. Гаджетнинг 16 МПли асосий камераси Galaxy S6 каби  f/1,9 диафрагмага эга.

samsung_world_leading_flagship_3_1_resize

Gigaset Me Pro

Хитой ва Жанубий Кореядан Европага қараб йўл оламиз. Gigaset компанияси ўтган йилнинг кузида Германияда тайёрланган Gigaset Me Pro моделини тақдим қилган эди. Гарчи фирма смартфонлари катта шов-шувни келтириб чиқарган бўлса-да, европаликлар уларга ишонч билдиришмади.

Gigaset Me Pro Qualcomm Snapdragon 810 процессори, 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира, сифатли аудио учун хизмат қиладиган ESS Sabre ES9018 чипи, 5,5 дюймли Full HD дисплей, 20 МПли асосий камера (Sony IMX230 сенсори билан) ва 8 МПли олд камера билан таъминланган. Модель Германияда 559 евро нархида сотилган.

Smartron t.phone

Ҳиндистоннинг Smartron компанияси ўтган йили Smartron t.phone номли ўзининг флагманини тақдим қилган эди. Девайс тўлиқ металл корпус билан ўралган, 5,5 дюймли AMOLED экран, 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира билан жиҳозланган. Шунингдек, компания мазкур смартфон фойдаланувчиларига чексиз булут хотира ва доимий онлайн ёрдамни ўз ичига олган tron.x номли химатни ҳам тақдим этади. Модель 13МП + 4 МПли камералар ва сиғими 3000 мА/соат бўлган батарея билан қувватланган. Смартфон Ҳиндистонда тахминан 400 доллар нархида сотилади.

smartron_tphone_1_resize

Bittium Tough Mobile 

Афсонавий Nokia билан ватандош бўлган Финландиянинг Bittium компанияси ҳам бир қатор смартфонларни чиқаришган улгурган. Аввалроқ тармоқда айнан мана шу компания Nokia смартфонларини ишлаб чиқариши борасида баъзи миш-мишлар тарқалган эди. Бироқ улар фақат миш-мишлигича қолиб кетди.

Bittium Tough Mobile модели магний қоришмасидан қилинган ҳимояланган (IP67) корпусга эга. Qualcomm Snapdragon 801 процессори, 2 ГБ тезкор ва 16 ГБ домий хотира, 5 дюймли Full HD экран билан жиҳозланган. Камералар аниқлиги 8 МП + 2 МП. Модель фақат корпоратив мижозларга сотилади.

Lumigon T3

Бундан тахминан 5 ой аввал Даниянинг Lumigon компанияси ўзининг Lumigon T3 номли флагман смартфонини эълон қилган эди. Флагман смартфондан ташқари унинг люкс версияси T3 Exclusive модели ҳам сотувга чиқарилиши маълум қилинган.Lumigon T3 корпуси Corning Gorilla Glass 4 стандартидаги шиша ва зангламас пўлатдан қилинган. 13 МПли ва 4 МПли қўш асосий камерага эга. Олд камеранинг аниқлиги 5 МП. Гаджет бармоқ изи сканери, 4,8 дюймли Full HD аниқлигидаги SuperAMOLED-экран, саккиз ядроли MediaTek Helio X10 процессори, 3 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий хотира билан жиҳозланган.

vePhGTAI6RND1yBxsGDtA6HtZiMw

Қурилма Android 6.0 Marshmallow дастурида ишлайди, 2285 мА/ст сиғимли батареядан қувватланади