Америкалик профессор ўзи фокусланадиган кўзойнак яратди

Америкалик профессор ўзи фокусланадиган кўзойнак яратди

АҚШнинг Юта штатидаги университетлардан бирида ишлайдиган элиик ёшли профессор Карлос Мастранжело фойдаланувчи нигоҳ ташлаган томонга қараб фокусни ўзгартира оладиган ақлли кўзойнакни яратди, деб хабар бермоқда Gagadget нашри.

Кўзойнак таркибини глицеринга эга иккита мембрана ташкил этади. Кўзойнак корпусига жойланган инфра қизил порт орқали гаджет фойдаланувчи қараётган объектгача бўлган масофани аниқлайди ва линзаларни зарур фокусга йўналтириш учун ўзгартиради. Бу жараён учун тахминан 14 милисония талаб этилади, созланган батарея эса бир кунлик ишлаш учун етади.

Мазкур кўзойнакнинг прототипи CES 2017 кўргазмасида намойиш этилган эди. Бироқ биринчи авлоддаги гаджет жуда қўпол кўринишга эга бўлган. Профессор тез орада кўзойнакнинг янада бақувват батарея билан жиҳозланган янги версиясини ишлаб чиқмоқчи.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!