UMi Rome –3 Гб хотирага эга смартфон атиги $89 доллар?!

UMi Rome –3 Гб хотирага эга смартфон атиги $89 доллар?!

МДҲ давлатларида унчалар таниқли бўлмаган Хитойнинг UMi компанияси смартфонлар бозоридаги энг арзон, хамёнбоп қурилмалардан бири—UMi Rome смартфони ҳақида маълум қилди, деб ёзади www.mobinfo.uz сайти.

Нафақат нархи, балки смартфоннинг техник имкониятлари ҳам ёмон эмас. 1,3 ГГц такт частотали, саккиз ядроли MediaTek MT6753 процессор ва 3 ГБ тезкор хотира эга.

Корпус сифатли пластикдан ишланган ва периметр бўйлаб металл рамка тортилгани смартфонга ўзига хос чирой бағишлаган. Аппарат вазни 177 грамм. Ўлчами бор йўғи 7,9 мм. Смартфон дизайни қайсидир жиҳатлари билан Samsung Galaxy Note 5 ни ёдга солади.

Бундан ташқари UMi Rome смартфони кўрсатиш қобилияти 1280×720 пиксель бўлган, 2.5D технологияси асосида тайёрланган 5,5-дюйм AMOLED-дисплей, мультимедиа маълумотларини сақлаш учун 16 Гб ички хотира, шунингдек, Sony IMX164 модулли 13-мегапиксель асосий ва 2 мегапиксель фронтал камера, светодиодли LED-қўш чақноқ билан таъминланган. Аккумулятор қуввати 2500 мАс. Аппарат Android 5.1 Lollipop тизими асосида ишлайди.

Маълумотларга кўра, смартфон жорий йилнинг декабь ойи ўрталарида сотувга чиқарилади.