iOS 11 ушбу iPhone, iPad ва иловаларни “тан олмайди”

iOS 11 ушбу iPhone, iPad ва иловаларни “тан олмайди”

Apple’нинг кечагина тақдим қилинган iOS 11 мобил платформаси компаниянинг iPhone 5 ва 5C айфонлари, яъни 32 битли процессорга эга қурилмаларни ва улар учун ишлаб чиқилган баъзи илова ва ўйинларни қўллаб-қувватламайди.

Тушунарли тилда айтсак, iPhone 5 ва 5C’га бундан кейин дастурий таъминот янгиланишлари кўрсатилмайди. Шунингдек, iPad 4 ҳам янгиланишлардан узиб қўйилади. Бу — улар ўчиб қолади, дегани эмас. Гаджетлар айни пайтдаги жиҳатлари билан фаолият кўрсатишда давом этади.

Шунингдек, Apple’нинг сўнгги — iPhone 7 ва iPad каби 64 битли процессорга эга янги смартфон ва қурилмалари iOS 11 тизимига янгилангач, гаджетлар 32 битли процессорларга мўлжалланган баъзи илова ва ўйинларни “ўқимай” қўяди.

Бундай иловаларнинг гаджетингизда бор-йўқлигини қуйидаги амални бажариб, билиб олинг:

Созламалар > Умумий > Ҳақида > Иловалар > Иловаларнинг мувофиқлиги (App Compatibility)

Агар шу ерда 32 битли режимда турган илова мавжуд бўлса, билингки, у ишлаб чиқарувчи томонидан янгиланмаса, янги операцион тизимда ундан фойдалана олмайсиз.

iOS 11 Apple’нинг A7 процессорига эга iPhone 5S’дан кейинги айфонларида ва 2013 йилда тақдим қилинган iPad Air планшетида ишлайди.

iOS 11 платформасида ишлайдиган гаджетлар:

iPhone 5s/SE/6/6 Plus/6s/6s Plus/7/7 Plus ва кейинги айфонлар
iPad Pro 10,5/12,9
iPad Air 1/2
iPad mini 2/3/4
iPod touch 6G

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!