ABT.UZ – абитуриентлар учун онлайн тестлар!

  •   DiMaX
  •  21819
  •  10.04.2017 18:11

ABT.UZ – абитуриентлар учун онлайн тестлар!

Абитуриентлар учун ажойиб янгилик! Яқидагина абитуриентлар, ўқувчилар учун инновацион тест олиш тизими ишлаб чиқилди ва фойдаланувчилар учун онлайн тарзда фаолият юритмоқда. Келинг, ушбу тизим ҳақида батафсил тўхталиб ўтсак.

ABT.UZ – абитуриентлар учун ўзида 30 мингдан ошиқ тест саволларини жамлаган билимларни тестлаш тизимидир. Ўз номидаги Ақл-Билим-Тест сўзларини фаолиятида мужассам этган ушбу тизим ўзида кўпгина қулайликларни тақдим этмоқда. Эндиликда абитуриентлар ва ўқувчилар мобиль телефон, планшет ёки компьютер орқали замонавий ахборот технологиялари ютуқларидан унумли фойдаланган ҳолда олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига инновацион усулда тайёргарлик кўришлари мумкин. Яъни уйда, ўқув муассасасида, интернет кафеларда abt.uz сайти ёрдамида бир неча турдаги тест синовларини топширишлари ва ўз билимларини мустаҳкамлаб боришлари мумкин.

Келаётган 1 август имтиҳонларига тайёрланишда ушбу инновацион усулдан ҳам фойдаланиб кўрсангиз асло ютқамайсиз. Ҳозироқ тизимдан рўйхатдан ўтган ҳолда унинг имкониятларини синаб кўринг. Биз эса тизимнинг асосий қулайликлари ва бошқа бу каби тизимлардан устунликларини батафсил ёритиб берамиз.

Биринчидан, айни дамда тизим базаси 30 мингтага яқин тест саволларидан ташкил топган, бунда кириш имтиҳонларида мавжуд барча фундаментал фанлар: математика, физика, кимё, биология, инглиз тили, ўзбек тили ва адабиёти, тарих, география, информатика фанларидан турли даражадаги тестлар фойдаланувчиларга тақдим этилади. Тизим базаси доимий равишда янги тест саволлари билан тўлдириб борилмоқда. Яқин кунларда рус тили ва адабиёти, француз ва немис тиллари ҳамда қардош тиллар (қорақалпоқ, қозоқ, тожик, туркман тиллари) бўйича ҳам тест саволлари ишга тушади.

Иккинчидан, тизимда мавзулаштирилган тестларни топширишингиз мумкин. Сиз ўзингиз учун керак бўлган фанни ва мавзуни танлаган ҳолда 10 тадан 40 тагача бўлган тест саволларидан иборат синовни хоҳлаганча топшира оласиз. Бунда фойдаланувчи томонидан камида икки марта тўғри ишланган савол фойдаланувчига қайта тақдим этилмайди, хато ишланаётган тест саволлари кейинги синовларда такрорий берилади. Бу имконият Сизнинг бирор бир мавзуни чуқур ва пухта ўзлаштиришингизда катта ёрдам беради.

Учинчидан, тизимда блокли тестларни ишлаш учун Виртуал имтиҳон топшириш имконияти мавжуд. Фойдаланувчи томонидан танланган мутахассислик ва олий ўқув юртига мос равишда 3 та фандан 36 талик, жами 108 та тест саволи 3 соат давомида тақдим этилади. Бунда абитуриент худди 1 август имтиҳонларида бўлгани каби тест синовини топширади ҳамда якуний натижаларга эга бўлади. Бу усул абитуриентнинг кириш имтиҳонларига тайёргарлик даражасини мустақил баҳолаш учун қулай воситадир. Тизимда исталган вақтда, исталганча виртуал имтиҳон топшириш имконияти мавжуд. Виртуал имтиҳонлар учун 108 та саволдан иборат блокли тестлар домий янгиланиб, кўпайтириб борилади. Ҳар ҳил вариантларда тест саволларининг қайтарилиш даражаси жуда ҳам минимал. Ушбу ҳаволани очиш орқали ДEМО ТEСТ топширган ҳолда виртуал имтиҳон топшириш жараёни билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Тўртинчидан, фойдаланувчи топширган тестлар ва синов натижалари унинг шахсий профилида йиғилиб борилади. Бу эса унинг билим даражасини мониторинг қилиш, шахсий ривожланиш кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва қайси фанларда қайси мавзулардан кўрсаткичлари паст эканлигини назорат қилиб бориш имкониятини беради. Абитуриент ўз билимларини мустаҳкамлаш учун мавзули тестлар ва виртуал имтиҳонларни қайта топширган ҳолда билимларини мустаҳкамлаб натижаларни яхшилаб бориши мумкин.

Бешинчидан, тизимни ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланувчилар учун максимал қулайлик яратишга катта эътибор берилган. Бунда:

  • тест саволлари тиниқ шрифтларда берилган;
  • математик формулалар тушунарли ва чиройли тарзда берилган;
  • сайт дизайни ва расмли маълумотлар TAS-IX ҳудудидан юкланиши ҳисобига трафикни тежаш ҳамда тизимга тезликда кириш имконияти мавжуд;
  • тест топшириш ойнасида саволлар кетма-кет жойлашган, жавоб варақаси эса қулай кўринишда;
  • саволдан-саволга ўтиш, жавобларни белгилаш жараёнида саҳифа қайта юкланмайди;
  • натижалар синхрон равишда фойдаланувчи профилига сақланиб борилади;
  • тугалланмай қолган тестларни ихтиёрий вақтда давом эттириш имконияти мавжуд;
  • сайтнинг мобиль версияси мавжудлиги ундан мобиль телефонлар ва планшетларда ҳам фойдалниш имкониятини тақдим этади;
  • аккаунт балансини Click ва Payme тўлов тизимлари ёрдамида тўлдириш имконияти мавжуд;
  • тест саволларида учраган имловий ва мазмуний хатоликлар ҳақида махсус форма орқали хабар берган ҳолда Сиз қўшимча бонус балларига эга бўласиз.

Бундан ташқари, тизимда юртимиздаги олий ўқув юртлари, улардаги мутахассисликлар, ҳар бир мутахассислик учун кириш имтиҳонларидаги фанлар билан танишиб чиқиши мумкин. Энг асосийси 2014-2015-2016 йилларда ўтказилган олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижалари қулай шаклда сизга тақдим этилади. Бу маълумотлар ёрдамида ҳар бир таълим тили кесимида грант ва контракт учун кириш баллари, ўртача ўтиш баллари, қабул квоталари, аризалар сони ва битта ўринга мос келган абитуриентлар сони билан танишиб чиқишингиз, уларни солиштириш ва қулай усулда таққослашингиз ҳам мумкин. Бу қулайликлар сизга олий ўқув юрти ва мутахассисликни иккиланмай танлашга катта ёрдам беради.

Яқин кунларда тизимда билимдонларнинг даврий рейтинги, шахсий ривожланиш кўрсаткичларининг динамикаси ва графикаси, абитуриентнинг танлаган мутахассислик бўйича мос олий таълим муассасаларига кириш эҳтимоллигини баҳолаш каби имкониятлар қўшилади. Мобиль қурилмалар учун abt.uz’нинг илова дастури ишга туширилади.

Агар Сиз ёки фарзандингиз, дўстларингиз абитуриент сифатида кириш имтиҳонларига тайёрланаётган бўлса, ушбу тизимни синаб кўришни тавсия этамиз. Шунингдек, хусусий репетиторлар, тайёрлов курслари ва ўқув марказларини ҳамкорликка таклиф қиламиз.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.