Ҳали тақдим этилмаган LG G7 флагманининг видеоси чиқди

  •   DiMaX
  •  1314
  •  01.11.2017 14:22

Ҳали тақдим этилмаган LG G7 флагманининг видеоси чиқди

Concept Creator номли YouTube-канал ҳали намойиш этилмаган LG G7 смартфонининг норасмий маълумотлар асосида яратилган видеоконцептини эълон қилди.

Ушбу видеолавҳада LG G7’нинг турли қисмлари ва хусусиятларини ҳар томонлама томоша қилиш имкони мавжуд:

Навбатдаги флагманнинг дисплейи унинг корпуси олд панелининг 90 фоизини эгаллайди. Экраннинг тепа ва пастки қисмларида бақувват динамиклар жойлашади.

LG G7 стандарт 3,5 миллиметрлик аудиотирқишга ҳам, тренддаги USB Type-C портига ҳам эга бўлади. Корпуснинг орқа панелида эса ёнма-ён жойлашган қўш объективли камера ва бармоқ изи сканери жой олган.

ЎҚИНГ: Galaxy S9, Xiaomi Mi7 ва LG G7 флагманларини нима боғлаб туради?

Шу пайтгача тарқалган гап-сўзларга қараганда, LG G7 моделига 8 ядроли илғор Qualcomm Snapdragon 845 процессори қўйилади. У Adreno 630 график тезлатгичига ҳамда яп-янги LTE X20 модемига ҳам эга.

Мазкур флагманнинг тақдимоти келгуси йилнинг биринчи чорагида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унинг нархи борасида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.