Intellect2All ахборот технологиялари лойиҳалари республика танловининг саралаш босқичлари бошланди

Intellect2All ахборот технологиялари лойиҳалари республика танловининг саралаш босқичлари бошланди

Intellect2All ахборот технологиялари лойиҳалари республика танлови ҳудудий саралаш босқичлари ўтказилишининг бошланганлиги ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Ёшлар ташаббуслари маркази матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди, деб Daryo.Uz ёзмоқда.

18 майдан 7 июлга қадар Ўзбекистоннинг еттита ҳудудида — Самарқанд, Фарғона, Бухоро, Навоий, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида намунавий маҳорат дарслари ва ахборот технологиялари соҳасидаги энг яхши лойиҳаларни саралаш бўлиб ўтади.

Intellect2All – 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган, ахборот технологияларига қизиққан, ўзининг илғор ғояларини амалга оширишга уринаётган ўғил-қизлар иштирок этиши мумкин бўлган танловдир. Танловда ёшлар ўзларини уч номинацияда синаб кўришлари мумкин: веб-ишланмалар, мобил дастурлар ва виртуал ҳаёт учун дастурлар ишланмаси (Oculus Rift ва Google Cardboard ва Samsung Gear VR учун дастурлар).

Танловнинг мукофот жамғармаси 30 миллион сўмдан иборат бўлиб, шунингдек, иштирокчиларни танлов ҳамкорлари ва ташкилотчиларининг махсус совғалари кутмоқда.

Танловда қатнашиш учун лойиҳанинг «www.intellect2all.uz» расмий сайтида рўйхатдан ўтиш мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.