Қирғизистонда интернет нархи пасайтириладиган бўлди

Қирғизистонда интернет нархи пасайтириладиган бўлди

Қирғизистонда интернет учун тўловлар нархи пасайтириладиган бўлди. Бу ҳақда 6 октябрь куни Қирғизистон Давлат монополияга қарши назорат агентлиги директори Болсунбек Казаков маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Олмаотадаги музокаралар Қозоғистон ва Қирғизистон компаниялари ўртасида кечган.

«Якунда тегишли қарорга келинди. Нархлар пасайтирилгунга қадар аввалги ҳолида қолдирилди. Тузилган шартномалар амал қилишда давом этади. Бундан ташқари, паст тезликдаги миллий провайдерлар аввалги  шартларга қайтишади», – деди Болсунбек Казаков.

Қозоғистон ҳеч қандай тушунтиришларсиз Қирғизистонда уч бор интернет нархини оширган эди. Томонлар адолатли нархларга келишиб олишган. Бир сафар қозоқ томони шартнома шартларини бажаришдан бўйин товлаган эди, дейилади манба берган маълумотда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!