ТАТУда “Киберспорт” йўналиши бўйича мусобақа бўлиб ўтди

ТАТУда “Киберспорт” йўналиши бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 7-май куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги  “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларни мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3775-сонли қарори 11-банди ҳамда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббусларни амалга ошириш юзасидан “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар” мавзусида кўргазма ташкил  этилди.

Кўргазманинг асосий мақсади - иқтидорли талабалар томонидан тайёрланган инновацион лойиҳалар салмоғини ошириш ва уларни рағбатлантиришдан иборат.

Кўргазмани университет ректори Т. Тешабаев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг ярмарканинг асосий қисми: талабаларнинг ишланмаларини намойиш этишга старт берилди.

Ярмаркада талаба ва магистрлар, ёш олимлар дастурий ва технологик, жами 200 га яқин ишланмаларини тақдим этишди. Булар шунчаки лойиҳа эмас — тайёр, амалиётда қўллаш бошлаб юборилган ишланмалар ҳисобланиб, бир қанчаси ҳозир соҳа-корхоналарда ҳамда жамиятнинг бошқа соҳаларида тадбиқ этилаётган лойиҳалардир.

Ярмарка доирасида “Энг яхши мустақил иш”, “Энг яхши ижодий ёндашув”, “Энг яхши инновацион ғоя” ва “Инновацион таълим” танловлари ташкил этилди. Бундан ташқари, “Киберспорт” йўналиши бўйича иқтидорли талабалар жамоалари ўртасида мусобақа, “RoboticsLab” МЧЖ томонидан талабалар ўртасида инновацион ғоялар ва ишланмалар танловиннг финал босқичи,  ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспексиясининг “Техник кўмаклашиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан “Ахборот хавфсизлиги” йўналиши бўйича Quest-викторина, “Marcos Soft” МЖЧ томонидан иқтидорли талабаларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш йўналишида “Дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш” йўналишида талабаларнинг ишланмалари танлови, “IT Park” директори маслаҳатчиси Говиндасвами Партасарти томонидан “Стартaп лойиҳаларида муваффақиятга эришиш” номли тақдимот ташкил этилди.

Ярмарка якунида танлов ғолиблари диплом ва эсталик совғлари билан тақдирланди. Бундан ташқари, энг яхши ишланмалар эгалари июль ойида Берлинга (Германия) малака ошириш ўқув-курсларига юборилиши режалаштирилган. 

ЎҚИНГ: «Youth mobile» танловида ғолиб ТАТУ талабаси 12,5 миллион сўм мукофот олди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!