Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Дэниел Перл Жаҳон мусиқа кунлари доирасида 30 сентябрь куни концерт намойиш этади

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Дэниел Перл Жаҳон мусиқа кунлари доирасида 30 сентябрь куни концерт намойиш этади

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси “Tash ‘N’ Roll” гуруҳи иштирокида рок-концерт намойиш этган ҳолда XV Дэниел Перл Жаҳон мусиқа кунларида қатнашади. Концерт 30 сентябрь соат 19:00 да Чилонзорда жойлашган аввалги АҚШ элчихонаси биносида бўлиб ўтади. Элчихона Дэниел Перл жамғармаси ҳомийлигидаги халқаро концертлар тармоғининг бир қисми сифатида  олтинчи марта бундай кўнгилочар тадбир ўтказмоқда. Жамғарма бағрикенглик ва инсонийлик тарафдори эканини қайта тасдиқлаш мақсадида мусиқа кучидан фойдаланиб келмоқда.

“Инсонпарварлик борасида уйғунлик” мавзусини қамраб олган ушбу йиллик тадбир 2002 йили Дэниел Перл Покистоннинг Карачи шаҳрида террористлар томонидан ўғирлаб кетилиб, ваҳшийларча ўлдирилишига жавоб тариқасида ташкил этилган. 2002 йилдан буён, Дэниел Перл Жаҳон мусиқа кунлари доирасда 140 мамлакатда 13900 дан ортиқ маданий тадбир ташкил этилган.

2015 йили Тошкентда тузилган “Tash ‘N’ Roll” ўзига хос америкача гуруҳ бўлиб, унинг аъзолари Тошкент халқаро мактаби, Тошкент халқаро клиникаси ва АҚШ элчихонаси ходимларидир. Рок-гуруҳ репертуаридан 60-90-йилларга оид ҳамда замонавий куй-қўшиқлар жой олган.

Концерт кенг жамоатчилик учун очиқ, аммо аввалдан рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Бунинг учун исм-шарифингизни, паспортингиз серияси ва рақамини [email protected] электрон почтасига юбориш лозим. Рўйхатга олиш 2016 йил 28 сентябрь соат 18:00 гача давом этади. Рўйхатга олинганлик ҳақида электрон почта орқали хабар қилинади. Телефон орқали рўйхатга олинмайди.

Концертга ташриф буюурувчилар Чилонзор кўчасида (Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи орқасида) жойлашган аввалги АҚШ элчихонаси биносига соат 18:00 дан кечикмай  хавфсизлик кўригидан ўтиш учун келишларини илтимос қиламиз. Жомадон, катта сумка ва/ёки ҳажми планшетдан катта бўлган электрон воситаларни бинога олиб кириш тақиқланади (уяли телефон билан кирса бўлади).

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!