Учар “қанотлар” ва «ақлли» тувак
CES-2016 электроника кўргазмасида Parrot компанияси дронлар, ажойиб гаджетлар ва автомобиль элекроникасини намойиш этди. Жумладан, дронлар туркумида Parrot Disco қурилмаси ҳам бор. Унга фронталь камера ўрнатилган.
Parrot Bebop 2 дрони эса минимал оғирлиги(500 грамм), кенг майдонни тасвирга тушириш учун ихтисослашган Full HD-камераси ва парвоз пайтида 25 дақиқа ишлай олиш имконига эга экани билан фарқ қилади.
«Ақлли» тувак Parrot Pot деб аталади. У ўсимликнинг ўсишини ва суғориш жараёнини ўлчаб, энг муҳим параметрлар бўйича текшириб боради. Қурилма учун Flower Power 2.0 иловаси ишлаб чиқилди. Иловадан 8000 дан ортиқ ўсимликлар ҳақидаги маълумотлар ўрин олган.
Шунингдек, компания кўргазмада Parrot Simple Box автомобиль ресивери ҳамда Smart Antenna номли Ethernet`га уланиш имконини берувчи тюнерни ҳам намойиш қилди.