«Ўзбектелеком» Uzcloud булутли дата-марказни ишга туширади

«Ўзбектелеком» Uzcloud булутли дата-марказни ишга туширади

«Ўзбектелеком» Миллий телекоммуникация оператори янги Uzcloud маълумотларга ишлов бериш маркази лойиҳасини тақдим этди, деб ёзади Daryo.Uz». 18 август куни Ўзбекистон Алоқа тарихи музейида ушбу воқеага бағишланган бирифинг бўлиб ўтди.

Лойиҳа бўйича Тошкент, Бухоро ва Қўқонда Маълумотларга ишлов бериш ва сақлаш марказларини яратиш кўзда тутилган. Айни пайтда биринчи босқич — Тошкентда Маълумотларга ишлов бериш ва сақлаш марказини яратиш — фойдаланишга топшириш палласида турибди.

Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад Маълумотларга ишлов бериш ва сақлаш маркази ресурсларига нисбатан ўсиб бораётган талабни қондириш, техник имкониятларни кенгайтириш учун шароитлар яратиш, шунингдек, булутли сервислар асосида янги хизматларни йўлга қўйишдан иборат.

Лойиҳа доирасида ActivePlatform дастурий платформаси жорий қилинди, у булутли бизнесни бошқариш учун мўлжалланган. Айни пайтда дата-марказ 160 блейд-серверлар, 1 петабайтлик омборхонага эга бўлиб, келажакда серверларни 10 петабайтгача кенгайтириш имкониятини тақдим этади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!