1 декабрь – магнитофон ихтиро қилинган сана

1 декабрь – магнитофон ихтиро қилинган сана

1898 йилнинг 1 декабрь санасида жаҳондаги биринчи магнитофон патентланади. Қурилма даниялик муҳандис Вольдемар Поулсен томонидан ишлаб чиқилган эди. Муҳандис ўзи яратган аппаратни аввалида телеграфон деб атайди. Овоз магнит майдони орқали магнитланган ингичка пўлат симга ёзилган. Қурилма илк маротаба 1900 йилда Парижда ўтказилган Бутунжаҳон кўргазмада намойиш этилади ва кўпчиликнинг диққатини жалб қилади.

462366

Кўргазма вақтида Австрия императори Франц-Иосиф телеграфон олдига келиб, бир неча сўзларни талаффуз қилади ва ушбу сўзлар магнитофонга ёзилган тарихдаги илк ёзувларга айланади. Энг қизиғи, мазкур ёзув ҳалигача сақланиб келинмоқда. 1928 йилда рус ихтирочиси Александр Шорин овозни ёзиш ва ижро эттиришга мўлжалланган телеграфонга ўхшаш қурилмани патентлайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.