10 та омадсиз лойиҳа: ҳаммаси Google’дан

  •   Saroy
  •  961
  •  19.10.2018 16:18

10 та омадсиз лойиҳа: ҳаммаси Google’дан

Google ўзининг 20 йиллик фаолияти давомида кўплаб лойиҳаларни ишга тушириб кейин ёпишга мажбур бўлган.   Google+ ижтимоий тармоғи ёпилгандан кейин компаниянинг фойдаланувчилар дидига ўтирмаган яна 10 та маҳсулоти эсга олинди. Мана улар:

Google Buzz

Google Buzz Google+’дан аввалгиси эди ва у  Gmail почта   хизматига ўрнатилган ижтимоий тармоқ сифатида тақдим этилганди. Биринчи  Buzz’га  2010 йилда старт берилди, у Facebook ижтимоий тармоғига рақобатчи сифатида ишга туширилган эди, чунки у пайтда Google’нинг ўз ижтимоий тармоғи йўқ эди.

Google асосчиларидан бири Сергей Бриннинг таъкидлашича,  Buzz иш ва вақти чоғлиқни бирлаштирадиган маҳсулот бўлиши керак эди

Аммо лойиҳа танқид ва ҳатто бир нечта маҳкама даъволарига ҳам дуч келди, бунга фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоялашдаги нуқсонлари сабаб бўлган. Натижада компания Google Buzz’нинг камчиликларини қидириб ҳам ўтирмади тузатишга ҳам урунмади, балки бутун эътиборни Google+ ижтимоий тармоғига қаратиш мақсадида 2011 йилда уни ёпиб қўя қолди. Бироқ Google+’нинг ҳам фаолияти узоқ чўзилмади — раҳбарият ушбу платформани ривожлантиришдан бош тортди ва етти йил ўтгандан кейин уни ёпди.

Google Answers

Google Answers савол-жавоб сервиси  2002 йилдан 2006 гача давом этди. У “эринчоқлар” учун қидирув тизими сифатида ишга туширилган эди. Фойдаланувчи  жавобларни варақлаб ўтирмай,   саволни бошқа бировга пул эвазига қолдириши мумкин эди.

Шу билан бирга, Google’нинг ўзи ҳам буюртмачи билан ижрочи ўртасидаги келишувдан фоиз оларди.

Раҳбариятнинг фикрича, Google Answers ўзини ишлатиб бўлди, чунки интернетда шунга ўхшаш кўплаб сервислар пайдо бўлди. Бу ерда одамлар ўзи мустақил равишда контент яратиши мумкин эди. Шу боис “жавоблар”га бўлган зарурият кун тартибидан чиқди. Айни пайтда янги саволларни бериш мумкин эмас, бироқ маълумотлар базаси ҳали ҳам омма учун очиқ.

Google Wave

Google Wave 2010 йилда мустақил равишда рўйхатдан ўтиш учун яратилганди. Ушбу лойиҳа дўстлар билан коммуникацияни бирлаштирадиган ва электрон почта ва ҳужжатларни браузер ичида биргаликда таҳрир қилишни кўзда тутарди. Бундай кенг ихтисослашув фойдаланувчиларнинг кўнглидан чиқмади, шу боис  Google Wave етарлича тарқалмади ва ўз фаолиятининг биринчи йилиданоқ ёпилиб кетди.

Google Video

Google видеосервиси  2005 йилда медиароликлар бўйича тез қидирув учун ишга туширилган эди. Бундан ташқари, Google Video’да фойдаланувчилар ўзининг шахсий роликларини жойлаштириши, шунингдек мавжуд форматдаги роликларни юклаб олишлари мумкин эди.

Ким агар, Google тарихини яхши эсласа, кейин нима бўлганини англай олиши керак — 2006 йил октябрда компания  дунёдаги энг оммабоп видехостинглардан бири  бўлан YouTube сервисини 1,65 миллиард долларга сотиб олади. Шунга қарамай, Google Video YouTube билан биргаликда то 2012 йилгача фаолият кўрсатди. Шундан кейин, компания барча контентларини бир сервисдан бошқасига ўтказди ва лойиҳа билан абадий хайрлашди.

Google Reader

Агар Google’нинг барча лойиҳалари оммавийлашмагани сабабли ёпилган бўлса, Google Reader RSS-агрегаторининг “ўлими” фойдаланувчиларнинг ҳақиқий қайғусига сабаб бўлди. Reader етти йил фаолият олиб борди, у фойдаланувчиларга мақолалар билан янгиликларни  сайтлар ва блоглардан ягона лентада кўриш имкониятини берарди.

ЎҚИНГ:“Билайн” ва Vector ёш тадбиркорларни ўз ғояларини лойиҳаларга айлантиришни ўргатишади

Ушбу лойиҳанинг ёпилаётгани ҳақида гап-сўз тарқалгандан кейин, Google Reader’нинг минглаб ишқибозлари “мутоалани” қайтаришни сўраб,  ҳатто электрон норозиликларни ҳам бошлаб юборди. Google Reader лойиҳасининг ёпилишига сабабларнинг бири, компания раҳбариятининг махсус уюштирган режаси бўлган, яъни улар Google Reader аудиториясини Google+’га жалб қилмоқчи бўлган.

Lively

Google Lively виртуал дунёси 2008 йилда ишга туширилган эди ва ўзида веб-хоналарни ифода этарди. Унда  3D-аватарларда ҳақиқий одамлар бир бири билан гаплаша оларди. Lively иккита браузерда ишлади. Биринчиси, Internet Explorer, иккинчиси Mozilla Firefox, шунингдек Flash’ни ҳам ўрнатишни талаб этарди.

Битта хонага 20 кишигача сиғарди ва улар умумий чатда сўзлашарди. Бироқ лойиҳа шу йилнинг ўзидаёқ, ўз вақтини ўтаб бўлганди. Эҳтимол, VR-шлемларни жорий этганда ва графика яхшиланганда  Lively ўз мухлисларини топган бўлармиди, бироқ, ўша йилнинг ўзидаёқ лойиҳа ёпилди. Қолаверса, Google виртуал дунёга унчалик ҳам ружу қўймади, шу боис 3D-чатини бекор қилиши компания фаолиятига таъсир ҳам қилмади.

Google Health

2008 йилдан Google фойдаланувчиларининг жисмоний соғлиғи ҳақида қайғура бошлади ва Google Health сервисини ишга туширди. У амалда тиббиёт соҳасидаги маълумотларни сақлайдиган архивга айланиши керак эди. Унда фойдаланувчилар ўзларининг касаллик тарихини бошқа фойдаланувчилар билан баҳам кўриши, шунингдек врач маслаҳатини олишни кўзда тутар эди.

ЎҚИНГ:Инженерларнинг келажакка оид ақлга сиғмас лойиҳалари (видео)

Google Health фойдаланувчиларнинг шахсий тиббий картаси вазифасини бажариши керак эди ҳамда ўзида барча сўнгги тадқиқотлар ва таҳлилларни сақлаши керак эди. 2012 йилда лойиҳа кутилмаганда ёпилди. Компаниянинг маълум қилишича, лойиҳа “умид”ни оқламаган.

Dodgeball

2005 йилда  Google Dodgeball сервисини унинг асосчилари Деннис Кроул ва  Алекс Райнертлар билан қўшиб сотиб олди. Ушбу сервис алоҳида бир ҳудудда чекин учун мўлжалланган бўлиб, фойдаланувчилар ўртоқлари ва таниш-билишларига ўзининг қаердалигини маълум қилса бўларди.

Эҳтимол Dodgeball глобал муваффақиятга эришиши мумкин эди, аммо икки йил ўтгандан кейин Кроули раҳбарият билан жанжаллашиб қолиб, Google’ни тарк этди.

Сал кейинроқ у шунга ўхшаш сервис –  Foursquare’ни яратди. Ушбу сервис бошда анча машҳур бўлганди.

Google Dodgeball базасида худди шунинг муқобили бўлган Google Latitude платформасини ишлаб чиқди. 2013 йилда лойиҳа ёпилди.

ЎҚИНГ:«Стартап-ҳафталиклар» коллеж ва ОТМлар битирувчиларининг энг яхши лойиҳаларини аниқлайди

iGoogle

атамада «i» ҳарфи борлиги билан, iGoogle’нинг  Apple маҳсулотларига умуман алоқаси йўқ. Бу махсус сервис бўлиб, бошланғич саҳифага турли виджетларни ва янгиликлар лентасини қўшиб персоналлаштиришга имкон берар.

2013 йилда Google ушбу лойиҳадан ҳам воз кечишга қарор қилди, чунки виджетларнинг ўрнига ичида Chrome браузери бўлган иловалар ва Android мобил операцион тизими келди.

ЎҚИНГ:Таҳлил: жаҳон иқтисодиёти тақдири IT-лойиҳалар измига ўтмоқда

Google Notebook

Google Notebook фойдаланувчиларга интернет-қидирув доирасида белгилаш ва ёзиб олиш, матнни йиғиш, ҳавола ва фотографиялар қилишга имконият яратарди. Ушбу ён дафтарчани сақлаш ва ундаги маълумотларни бошқа фойдаланувчи билан баҳам кўриш мумкин эди.

2012 йилга келиб, Notebook ўз вазифасини бажариб бўлди, дейилди ва унинг ўрнига янада замонавий Google Docs пайдо бўлди. У веб-браузер доирасида фаолият кўрсатади.

ЎҚИНГ:IUT талабаларининг лойиҳалари энг зўрлар қаторидан ўрин олди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.