10 терабайтли қаттиқ диск яратилди

10 терабайтли қаттиқ диск яратилди

Улкан сиғимли қаттиқ дискни американинг Western Digital компанияси ишлаб чиқарди. Компания WD HGST Ultrastar HE10 моделини чиқаргач, рақобатчиси Seagateдан 25 фоизга олдинлаб кетди. Ўтган йилнинг энг катта ҳажмли диски 8 ТБайт эди.

Гелий билан тўлдирилган WD HGST Ultrastar HE10 икки миллион соат ишлайди. Бу қаттиқ дискдан 220 йил тўхтовсиз фойдаланиш мумкин, дегани. Seagate диски муддати эса икки баробат кам – 1,2 миллион соат эди. Инсон умрига таққосласак бу ҳам ёмон кўрсаткич эмас.

Western Digital компаниясининг янги диски маҳсулотлар бўғинидаги (линейка продуктов, product line) энг унумдори ҳам саналади. Янги модель 6 Тбайтли моделга қараганда фаол ҳолатда 44 фоиз, кутиш ҳолатида 23 фоиз кам энергия сарфлайди.

Seagateнинг 8 Тбайтли диски архив версияси 229 доллар, фаол ишловчи версияси эса ўртача икки баробар қиммат туради. WD HGST Ultrastar HE10 баҳоси ҳозирча ошкор этилмади, аммо юқоридаги нархга яқин бўлиши тахмин қилинмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!