10та давлатдаги энг улкан маълумот марказлари

10та давлатдаги энг улкан  маълумот марказлари

Маълумотлар маркази (инг. data center) ёки омбори деб аталадиган бинода хостинг жойлашади. Марказда маълумотлар сақланади, ишлов берилади ва тарқатилади. Асосан 1995-2000 йиллар орасида бундай марказларни қуриш авж олган. Қуйида жаҳоннинг 10 мамлакатида жойлашган энг йирик маълумотлар омборларини кўриб чиқамиз.

  1. АҚШ

Булутли ва бошқа турдаги марказларнинг 44 фоизи Қўшма Штатларда жойлашган. Қолган мамлакатларда бу кўрсаткич 10 фоизга ҳам бормайди. Демак хостинг масаласида АҚШ дунёда етакчидир. Йирик маълумотлар марказлари Шимолий Каролина, Финикс, Сиракьюс ва бошқа шаҳарларида жойлашган.

  1. Хитой

Осмон ости империясида жамики марказларнинг тахминан 10 фоизи жойлашган. Мутахассислар келажакда ММлар қуриш бўйича АҚШ ва Хитой мусобақалашувини каромат қилишмоқда. Хитой ММлари орасида Digital Beiijing алоҳида ажралиб туради, бу 2008 йилги Олимпиадага атаб қурилган. Марказ бир йўла ҳам ахборот маркази ҳам техник бошқарув маркази вазифасини ўтайди.

  1. Австралия

Яшил қитъанинг ММларидан бирида суперкомпьютер жойлашган бўлиб, бир сонияда бир неча юз минг операция бажара олади. бинодаги антенна 300 км радиусдаги сигнални тута олади. Бундай кўламдаги лойиҳани амалга оширишга Австралия 20 млрд доллар сарфлаган.

  1. Буюк Британия

Англиядаги ММ қурилишида табиий ресурслардан фойдаланилган. Hewlett-Packard ММда денгиз шамолидан электр энергияси олинади. Табиий намловчи сифатида эса ёмғирдан фойдаланилади. Марказда конденсация тизими йўқ, чунки Англия иқлими ўзи салқин.

  1. Япония

Кунчиқар юртнинг Токио, Осака, Хиросима, Сендай ва бошқа шаҳарларида 9та ММ жойлашган. Ўртача бир ММ қурилишига 70 млн иен атрофида маблағ сарфланмоқда.

  1. Сингапур

Бу мамлакат ўзи кичкина бўлса-да каттакон ММлар бор ва улар халқаро талабларга тўла жавоб беради.

  1. Нидерландия

Голландлар ҳам бошқалардан ортда қолмаслик учун ўз ҳудудида ММлар бунёд қилган. Охирги марказ 2013 йилда қуриб битказилди.

  1. Ирландия

Британиянинг қўшниси сўнгги йилларда фаоллик билан ММлар қурмоқда. Ирландия иқлими ММ технологияларига муносиб. Қолаверса, йирик интернет-компаниялари Ирландияда жойлашган. Жумладан, Google ва Microsoftнинг ММлари бор. Facebook ҳам Ирландияда ММ очиш режасини ошкор қилди. Ирландларнинг IQ кўрсаткичи юқорилиги бекорга эмас!

  1. Германия

2008 йилда Фракфуртда ўзига хос ММ қурилди. У дунёдаги табиат учун энг безарар марказ деб аталди, чунки табиатга ҳеч қандай зарарли модда чиқармайди. Деворлари тамоман яшил ўт билан қопланган – уддабурон немислар шу йўл билан ёмғир сувини тўплашади.

  1. Испания

Малькала-де-Анарес шаҳрида ўнта футбол майдонига тенг жойни эгаллаган ММ мавжуд. У фақат испанларгагина эмас, англияликлар ва немисларга ҳам хизмат кўрсатади. Иншоот бир неча модулдан тузилган бўлиб, уларнинг энергия таъминоти бир-биридан алоҳида.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!