144Hz OLED дисплейи ҳамда 108МП асосий камерага эга бўлган Motorola Edge 20 Pro флагман смартфонига олдиндан буюртма бериш бошланди

144Hz OLED дисплейи ҳамда 108МП асосий камерага эга бўлган Motorola Edge 20 Pro флагман смартфонига олдиндан буюртма бериш бошланди

Хитойнинг Lenovo компаниясига тегишли бўлган Motorola компанияси Россияда ўзининг янги Motorola Edge 20 Pro флагман смартфони учун олдиндан буюртмалар қабул қилинишни бошлади.

ЎҚИНГ: Thunderbird FF1 тақдим этилди - янги бренднинг биринчи смартфони

Халқаро бозор учун Motorola Edge 20 Pro июль ойининг охирида сотувга чиқарилган эди ва бир неча минтақаларда смартфон 699,99 евро (60 923 рубль) нарх билан сотувга чиққан.

Россияда смартфонга 27 августдан 6 сентябргача бўлган муддат оралиғида буюртма бериб, уни 39,990 рубль нархда сотиб олиш мумкин. Муддат ўтгандан сўнг унинг нархи 45,990 рублга ошади. Россиядаги нархи Европадаги нархдан анча паст бўлишига қарамай, смартфоннинг халқаро ва рус версиялари ўртасида катта фарқ мавжуд эмас.

Motorola Edge 20 Pro 108МП асосий камера ҳамда 5х оптик зум ҳамда 50х гибрид зумни қўллаб-қувватловчи 8МП перископ камерага эга. 108МП асосий камерада Ультра Пихел технологиясига эга бўлган 1,5 дюймли оптик формат мавжуд, у тўққиз пикселни битта катта 2,1 микронга бирлаштиради. Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, бу ёруғлик сезувчанлигини тўққиз баробар яхшилайди ва паст ёруғлик шароитида юқори тасвир сифатини таъминлайди. 16МП ультракенг камера эса макро функциясини ҳам бажаради.

Смартфон 6.7 дюймли Full HD+ резолюциядаги 144Hz OLED дисплей, 32МП селфи камера, 4,500 мАс сиғимли аккумулятор, 30 ватт қувватланиш технологияси билан жиҳозланган.

Motorola Edge 20 Pro Snapdragon 870 чипида ишлайди. Смартфоннинг тезкор хотираси 12ГБ, доимий хотираси эса 256ГБ ни ташкил қилади. Қурилмада намликдан ҳимоя - IP52 стандарти мавжуд. Бармоқ изи сканери смартфоннинг ён томонида жойлашган.

ЎҚИНГ: WhatsApp, Facebook ва Twitter Россияда 36 миллион рубль миқдорида жаримага тортилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!