15 миллион долларлик компьютер

  •   DiMaX
  •  1008
  •  22.02.2017 11:24

15 миллион долларлик компьютер

Канаданинг D-Wave компанияси тижорий мақсадларда ҳамёнбоп квант компьютерлари ишлаб чиқариш бўйича биринчилардан ҳисобланади, деб ёзади IT News нашри. Бунақа компьютерларнинг биринчи моделларини у 2007 йилдаёқ чиқарган. Бу 16 кубитли ва 28 кубитли Orion компьютери эди. 2011 йилнинг май ойида эса 128 кубитли чипга эга D-Wave One, кейинроқ 512 кубитли чипга эга D-Wave Two моделлари чиқди.

D-Wave бу билан тўхтаб қолмасликка қарор қилди – яқинда 2000 кубитли процессор ўрнатилган D-Wave 2000Q компьютери савдога чиқарилади. Унинг нархи эса кўп ҳам эмас, оз ҳам эмас – нақ ўн беш миллион АҚШ доллари туради!

Агар бунақа қурилмага талаб кучли бўлмайди, деб ўйласангиз – адашасиз. Квант компьютерининг янги моделини харид қилишга талабгорлар рўйхати мунтазам узайиб бормоқда. Янги моделдаги қурилманинг илк харидори компьютер хавфсизлиги билан шуғулланувчи Temporal Defence Systems компанияси бўлади. Шунингдек, бошқа сайёраларни тадқиқ этишга мўлжалланган қурилмаларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ҳам бу суперкомпьютерга қизиқишмоқда.

Квант компьютерини анъанавий компьютерлар билан солиштириш – мушкул масала. Унинг тезлиги «маиший» компьютерларга нисбатан бир неча ўн минг баравар (!) кучли.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!