$17,000 турадиган “Solarin” номли смартфон намойиш этилди

$17,000 турадиган “Solarin” номли смартфон намойиш этилди

Лондонда “жаҳоннинг энг хавфсиз Android смартфони” – Solarin мобиль алоқа қурилмаси тақдим этилди. Тақдимот Ҳолливуднинг таниқли актёрлари Леонардо Ди Каприо ҳамда Том Ҳарди иштирокида бўлиб ўтди.

Смартфоннинг энг муҳим жиҳати – унинг жанговар даражадаги ўта мустаҳкам ҳимоя тизими бўлиб, ундаги шифрлаш технологияси фойдаланувчилари алмашаётган маълумотларни ҳимоя қилишга имкон беради.

Исроилнинг Sirin Labs компанияси мазкур мобиль алоқа воситасини ишлаб чиқиш учун 2.5 йил тер тўкди. Компания смартфоннинг дунёдаги энг яхши экран, энг инновацион камера, энг яхши радиокарнай, энг юқори тезликка эга смартфон эканини расман тасдиқлади.

Solarin 23.8 мегапикселли, автофокус ва тўрт тонли фоточақноққа, 5.5 олд камерага, 2k сиғимли IPS LED дисплей, 90 децибелгача овоз узатувчи смарт овоз узаткичга эга.

Шу билан бирга, бу қурилма ҳар сонияда 4.6 Гб маълумотни юклаб олиш имкониятини ваъда қилаётган WiGig технологиясини қўллаб-қувватлайдиган жаҳондаги илк смартфон эканлиги маълум қилинган.

Компания вакилларининг сўзларига кўра, “ақлли телефон” ёрдамида ҳар қандай ҳажмдаги HD фильмларни 5 сонияда юклаб олиш мумкин бўлади.

Sirin Labs’нинг раҳбари Моше Ҳогег $17,000 долларга баҳоланган смартфон учун нарх-навонинг баландлиги муҳим эмаслиги, бугунги кунда ахборот ҳимояси ҳар қанча маблағдан устун туришини айтган.

Solarinда турли қўшимча деталь ва олтин, қора олмос каби қимматбаҳо тошлардан фойдаланилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.